RU

Последние новости

20:21Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг Малига қарши ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси аниқ  2 20:10Суперлига. ОКМК – "Металлург" 1:0 (матнли трансляция)  3 20:00Суперлига. "Сурхон" – "Сўғдиёна" 0:0 (матнли трансляция)  10 20:00Про лига. "Арал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  0 19:23Боатенг ва Очоа "Салернитана"ни тарк этди  1 18:50"Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" собиқ футболчиси "Бёрнли"ни вақтинча бошқаради  2 18:13Суперлига. "Сурхон" – "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  3 17:55"Милан" ёзги трансферлар учун бюджетни белгилаб олди  2 17:23Англияда ўйнаётган ўзбек – Муҳаммадали Ўринбоев билан эксклюзив интервью!  3 17:04Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистон ва Эронга қарши ўйинлар учун қайдномани эълон қилди. Таркибда 2 нафар ҳужумчи бор  53 16:39Моуринью Туркия жамоасига устозлик қилади  1 16:13Про лига. 11-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 15:502025 йилги ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё Кубоги мусобақаларининг саралаш босқичига қуръа ташлаш вақтлари маълум  0 15:32U-23 Осиё Кубогида ёрқин ўйин кўрсатган Бўриев ва Ҳамралиев МТЖга чақирилди  15 15:15Четлатилган Бўриев, прожекторни ушлаётган Искандеров, "ўргимчак одам" Болтабоев — "Навбаҳор" "Олимпик" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  5

"Футболчи майдонда завқ олмаса, у футбол ўйнаган ҳисобланмайди" – "Қўқон-1912"нинг сўнгги ўйинлардаги қаҳрамони Новости

"Футболчи майдонда завқ олмаса, у футбол ўйнаган ҳисобланмайди" – "Қўқон-1912"нинг сўнгги ўйинлардаги қаҳрамони

Даврон Файзиев бошчилигидаги "Қўқон-1912" иккинчи даврани курашувчан руҳда ўтказмоқда.

Coca-Cola Суперлигасининг сўнгги 3 та турида рақиблари билан муроса кўчасини танлаган жамоа эндиликда ўз омадини Ўзбекистон Кубогида синаб кўради. Мана шу баҳсларда "шунқорлар"нинг 3 та голига муаллифлик қилган Шоҳназар Норбеков сайтимиз мухбири Абдулазиз Искандаровга фикрларини билдирди.

- Олдинда жамоани "Қизилқум" билан муҳим бўлган баҳс кутмоқда. Ўйинга тайёргарлик қандай кетяпти?

- Кунига икки махалдан ҳозирлик кўрмоқдамиз. Кубок ўйинига жиддий муносабатда бўлиш керак, деб ўйлайман. Умид қиламанки, мухлисларимизни хафа қилиб қўймаймиз. 

- Иккинчи даврада "Қўқон-1912"га келиб яна голлар уришни бошладингиз...

- Бу ерда барча йигитлар имкониятларимни жуда яхши билишади. "Металлург"да ундай эмасди. Голларим биргина меники, дея олмайман. Жамоадошларим яхши пас беришяпти. Керакли вазиятга олиб чиқишмоқда. Шундай экан, бунда барчанинг ҳиссаси бор. 

- Бу ерда қандайдир боғлиқлик бордек гуё...

- Айтганимдек, жамоадагилар билан бир-биримизни яхши тушунамиз. Характерим бироз оғирроқ. Бунда ўзаро чиқишиб кетиш муҳим ҳисобланади. Биз битта оиламиз. Жамоада барча бир-бирига ёрдам беради. 

- "Металлург"да ўзингизни кўрсатишингиз учун нима тўсқинлик қилди?

- Ҳаммаси жойида эди. Мураббийнинг тактикаси мен ўйнайдиган футболга тўғри келмади. Испанча футболини тушунмадим. Футболчи бўлиб майдондан завқ олиб чиқиб кетмасангиз, у футбол ўйнаш бўлмайди. Ҳужумчи учун битта ўйинда камида 2-3 та вазият бўлиши лозим. Ундан ками ачинарли ҳолатдир. "Металлург"да 8 турда 1 та вазият юзага келди. 

- Иккинчи давра стартидаги ўйинларнинг қайси бирида жамоа ғалабага ҳақли эди?

- Учта учрашувнинг барида ютишимиз мумкин эди. Йўқ жойдан голлар олиб келдик. Биздан ғалаба кутишмоқда.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика