Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичини қайси ҳудудда ўтказади?
28 мая 2024 20:02
Новости
Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичини қайси ҳудудда ўтказади?
14 сентябрдан 6 октябрга қадар Ўзбекистонда футзал бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилади. Мундиалга Тошкентдаги "Ҳумо Арена", Бухоро ва Андижон вилоятларидаги "Универсал" спорт комплекслари мезбонлик қилади.
Хосе Венансио Лопес мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичидаги барча учрашувларни потахтдаги "Ҳумо Арена" спорт мажмуасида ўтказади.
Жумладан, ҳамюртларимиз 14 сентябрь куни Нидерлания, 17 сентябрь куни Парагвай ва 20 сентябрь куни Коста-Рикага қарши майдонга тушади.
"Оқ бўрилар" гуруҳда биринчи ёки иккинчи ўрин билан кейинги босқичга чиққан тақдирда ҳам 1/8 финал ўйинини Тошкентда ўтказади. Фақатгина гуруҳда 3-ўринни эгаллаган жамоа плей-оффга йўл олган тақдирда, Бухорога сафар уюштиради.
Шунингдек, "А" гуруҳидаги Нидерлания — Парагвай учрашувига ҳам ушбу вилоят аренаси мезбон бўлади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Комментарии