RU

Последние новости

20:04Евро-2024. Дания — Англия. Таркиблар маълум  0 20:02«Насаф» - «Нефтчи» 0:0 (Матнли трансляция)  13 20:00Суперлига. "Навбаҳор" - "Қизилқум" (матнли трансляция)  12 19:56Евро-2024. Сербия сўнгги сонияда мағлубиятдан қутилиб қолди ва кейинги босқич йўлланмаси учун имкониятларини сақлаб қолди  4 19:36Дилшод Ирсалиев: "Жаҳон чемпионатидаги ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бера олмайман"  0 18:37Интервью. Сардор Рашидовнинг фаолиятидаги энг катта маоши, терма жамоа, Роналдудан форма ололмагани ва "Пахтакор"дан кетиши  9 18:28"Милан" эътиборини Довбикка қаратган   0 17:59Рубин Хебай: "Албания охирги турда ҳаммани хайрон қолдиради ва кейинги босқичга чиқади"  3 17:42"Қизилқум"нинг грузиялик легионери: "Туркия билан баҳсда ҳисоб ўйинга мос бўлгани йўқ"  3 17:33Рэтклифф: "Манчестер Юнайтед"нинг асосий муаммоси бош мураббий эмас"  2 17:09Евро-2024. Словения - Сербия: Асосий таркиблар маълум  2 16:37"Ливерпуль" Хвича Кварацхелияни ўз сафига қўшиб олмоқчи   4 16:12ЦСКА икки футболчисини ижарага бериб юбормоқчи  3 15:30Стив Купер — "Лестер" бош мураббийи  0 15:17"Сурхон" 10 киши бўлиб суперкамбэк намойиш этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди, жиззахликлар мураббийи четлатилди Новости

Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди, жиззахликлар мураббийи четлатилди

Суперлига 10-туридан жой олган Сурхон" – "Сўғдиёна" учрашуви якунланди.

"Сурхон" – "Сўғдиёна" 1:0

31 май. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 19:00

Бош ҳакам: Иброҳим Исмоилов

Қанот ҳакамлари: Руслан Самандаров, Амал Султонов

Захира ҳаками: Тўрабек Суюнов

VAR: Фирдавс Норсафаров

AVAR: Никита Афиногенов

Назоратчи: Марат Исмоилов

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Гол: 1:0 — 68, Беҳруз Шайдулов.

"Сурхон": 16.Дилшод Йўлдошев, 2.Бобур Асқаров (99.Камрон Саидазимов, 89), 4.Нодирхон Неъматхонов, 7.Достон Турсунов (77.Асадбек Каримов, 83), 8.Ҳумоюн Шербўтаев, 10.Дмитрий Плетнёв (6.Беҳзод Шамсиев, 83), 14.Сарвар Абдуҳамидов (3.Суннатилло Ҳамиджонов, 60), 17.Жаҳонгир Абдусаломов, 19.Муҳаммадали Абдураҳмонов (27.Асилбек Жумаев, 89), 23.Егор Кримец, 66.Беҳруз Шайдулов.

Захира: 86.Даврон Мерганов, 20.Сардор Маҳмудов, 22.Жавоҳир Жўраев, 55.Шоҳжаҳон Султонмуродов.

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 3.Ислом Қобилов, 4.Отабек Аҳадов, 5.Жасур Ёқубов (17.Самандар Синдаров, 59), 8.Владимир Йовович, 9.Самандаржон Мавлонқулов, 11.Зоран Петрович (6.Алишер Салимов, 77), 14.Люпчо Дориев, 22.Алексей Носко (28.Станислав Андреев, 52), 32.Нодиржон Сойибов, 33. Олег Зотеев.

Захира: 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 18.Миржалол Абдумуталов, 30.Иброҳим Тўрақулов, 42.Сардор Эркинов, 63.Низомиддин Фарҳодов, 90.Улуғбек Кенжаев.

Огоҳлантириш: Жасур Ёқубов (34), Сарвар Абдуҳамидов (58), Ислом Қобилов (64), Ҳумоюн Шербўтаев (90+2), Иван Бошкович (90+3).

Четлатиш: Иван Бошкович (ўйин тугагандан кейин, "Сўғдиёна" бош мураббийи).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+5. Хавфли вазият! "Сурхон" футболчиси Абдусаломов ўта қулай вазиятдан фойдалана олмади. Аниқроғи, Андреев жамоасини қутқарди.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

89. "Сурхон"да яна икки ўзгариш амалга оширилди.

83. "Сурхон"да ҳам ўзгаришлар бўлди.

77. "Сўғдиёна"да ўзгариш рўй берди.

75. Зарба! Бурчакдан узатилган тўпга Аҳадов бош билан зарба йўллади, аммо унинг уриниши муваффақиятсиз чиқди.

73. Меҳмонларда стандарт вазият юзага келди. Йововичнинг узатмаси зарбага айланиб кетди, "Сурхон" дарвозабони қийинчилик билан тўпни қайтарди.

68. ГОЛ! Абдураҳмоновнинг зарбасини Митрович қайтарди, қайтган тўпни Шайдулов "Сўғдиёна" дарвозасига жойлаб қўйди!


64. "Сўғдиёна" ҳимоячиси Ислом Қобилов рақиб ўйинчисига нисбатан қоидабузарлик учун огоҳлантирилди. 

61. Зарба! Дориевнинг ўнг оёқда йўллаган кучли зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

58. Сарвар Абдуҳамидов рақиб футболчисига қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди. Қизиғи, тўқнашувда унинг ўзи шикастланди.

57. Мезбонларда стандарт вазият юзага келди. Шербўтаевнинг жаримадан узатган тўпини жиззахлик ҳимоячилар бартараф этди.

54. Зарба! Йововичнинг хавфли зарбасидан сўнг Йўлдошев  қийинчилик билан тўпни қайтарди.

52. "Сўғдиёна"да ўзгариш: биринчи бўлимда кичик жароҳат олган Носко ўрнига Андреев майдонга туширилди.

50. Хавфли вазият! Мавлонқулов рақиб дарвозабонининг хатоасидан сўнг ўткир бурчакдан бўш қолган дарвоза ишғол қила олмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45+3. Зарба! Меҳмонларнинг сўнгги ҳужуми зарба билан якунланди. Йўлдошев қийинчилик билан ўткир бурчакка ташланиб, тўпни эгаллаб олди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

42. Зарба! Дориев чап қанотдан жарима майдонига кириб бориб, зарба йўллади, бироқ Йўлдошев ишончли ҳаракат қилди.

37. Хавфли вазият! "Сурхон"нинг бурчакдан амалга оширилган стандарти зарба билан якунланди, аммо ҳимоячиларга ёрдамга етиб келган Мавлонқулов тўп йўлига тўғаноқ бўлди.

34. Жасур Ёқубов Абдуҳамидовга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

29. Зарба! Йовович чап қанотда бир рақибини алдаб ўтиб, зарба йўллади, унинг уринишига аниқлик етишмади. Кейнги дақиқада жиззахликлар ўйинчиси яна фаоллик амалга оширди.

26. Дориев узоқ масофадан яна ўз омадини синаб кўрди, аммо бу уриниш ҳам ноаниқ.

25. "Сўғдиёна" стандарти Мавлонқуловнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

24. Хавфли вазият! Зотеев чап қанотдан жарима майдонига ёриб кириб, марказ томон пас берди, аммо унинг шерикларига тўпга етолмади.

21. Бурчакдан узатилган тўп Дориевнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

19. Мезбонларнинг офсайд деб топилган ҳужумида тўп дарвоза устунига тегиши билан якунланди.

18. Дориев сўнгги икки дақиқада иккита хавфли вазият юзага келтирди.

16. Майдон марказида Йововичга нисбатан қоидабузарлик содир этилди.

12. Зарба! Плетнёвнинг 30 метрлардан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

8. Носконинг оёқ мушаклари тортишиб қолди, ҳимоячи жароҳат олган кўринади.

4. Зарба! Меҳмонлар томонидан йўллаган зарбани Йўлдошев ишончли тарзда эгаллаб олди.

2. Хавфли вазият! "Сўғдиёна" жарима майдонида Бобур Асқаров рақиб дарвозасига аниқ зарба йўллай олмади.

1. Учрашув бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Сурхон" футболчилари тўқ бинафшаранг, "Сўғдиёна" ўйинчилари қора-оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

+4   
31 мая 22:08:10
Sharif76
Охирги 4 та узаро уйинда Сурхон бирорта туп утказмасдан галаба козонган экан. Демак Сурхон кучлирок экан Сугдиёнадан
+4   
31 мая 21:37:23
Абдугаффор . N
Сурхон мухлисларига табриклар.
+4   
31 мая 21:20:45
Бахтиёр Ашуров
Яшавор сурхон!
+4   
31 мая 21:06:57
Акрамжон Мамаджонов
Бошкович Митрович диганлари узларидан кетиб киляпти! Митровичга мужизавий сув беришмапти шекилли?!?
+4   
31 мая 21:02:07
Davron Mirzakulov
Surxon molades uzbekistonni eng tormoz komandasini yutdi bunaqa futbil bilan rivojlanish bolmasligini sogdiyonadagioar tushinish kk.
+3   
31 мая 23:30:36
Alisher
Ответ на комментарий пользователя SO'G'DIYONA Jizzax
Ээ кизил мани командаям юткизсаям бировни айбламиман хамма коментларимми кидириб укиб кур. Ман сандака бировни кутини тешигини пойлаб юрадиганмасман. И хозирам хеч ким хакида езганим йук. Кечаям Навбахорга тва мухлисларига тегишли фикр езганим йук. Проста Бабаян киминг булади уша хакида езганман. Асабга тегма куп эрке бугин.
Senam erke boʻl jamoa va muxlislar xaqida oʻylab gapir Babayan kim u? Bizga natija kerak
+3   
31 мая 19:27:00
Мистер Икс
Иккла командани формаси ранги бир хил ку, пфл форма рангига этибор берила.
+3   
31 мая 19:13:44
Alisher
Olgʻa Surxon faqat gʻalaba!
+1   
31 мая 23:15:34
Честный болельщик
Ответ на комментарий пользователя FREND UZBEKISTAN
Suxonga sabr tilash senga qolibdimi undan ko'ra so'xdiyona va o'zingga sabr tila ahvolini qara
Узингни босгин ким булсанггам аввал гапни маносини тушуниб кейин гапир, Сагдиана вактни чузиб ётиб олиб асабга тегади шуни билганим учун сабр Сурхонга дедим, Оллохга шукур Каршиликман жамоам Насаф.
+1   
31 мая 22:16:11
Аббосхужа
Ответ на комментарий пользователя SO'G'DIYONA Jizzax
Мяч билан кетаетган футболчини оркасидан келиб туртиб йикитса бехосдан тегиб кетганмуш Дилшодни фикрича. Сани фикринг 1 тийин дилшод.Дилшод сани ТВга ишга олган одам бабаянзода экан. Узини шунчалик аклли хисоблайди асабинг бузилади.
Яна унинг гапига қаранг 90-минут якунланаётганда:-"Биринчи таймга 6 дақиқа қўшиб берилди"-дейди.
+1   
31 мая 21:57:00
Shuxrat Nabiyev
Тугриси бу Икки камандани уйинини курмадим нима ёзишни билмадиму Сурхонни галаба б.н табриклайман Бошкович нимага четлатилди
+1   
31 мая 21:54:43
Абдугаффор . N
Сурхондарёдаям мухташам стадион курилармикин? 30 минг 40 минг одам кирадиган.
+1   
31 мая 21:53:04
FREND UZBEKISTAN
Ответ на комментарий пользователя Davron Mirzakulov
Surxon molades uzbekistonni eng tormoz komandasini yutdi bunaqa futbil bilan rivojlanish bolmasligini sogdiyonadagioar tushinish kk.
Aka eng tormozmas eng nimjon jamoasini deng tegar tegmas maydonni kasalxona qilib tashaydi birxillariga osma ulab qon qiyvoradi! Darvozabonida esa mujizaviy suv bor doim!
+1   
31 мая 21:22:50
Odilbèk0177
Бу йил хамма команда уйиннини олдиндан хисобни айтиб булмаяпти хаммаси кучайган АПЛ га ухшаб
+1   
31 мая 19:28:07
SO'G'DIYONA Jizzax
Мяч билан кетаетган футболчини оркасидан келиб туртиб йикитса бехосдан тегиб кетганмуш Дилшодни фикрича. Сани фикринг 1 тийин дилшод.Дилшод сани ТВга ишга олган одам бабаянзода экан. Узини шунчалик аклли хисоблайди асабинг бузилади.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика