RU

Последние новости

01:10Онаси футболчи бўлган, жинсий зўравонлик сабабли қамалган, муҳтожларни қўллайдиган "Динамо"нинг янги легионери билан танишамиз  0 00:47"Орзуим — "Реал"ни бошқариш". Эрик Шель Мадрид тарихига кирмоқчи  4 00:15Назорат баҳси. "Сурхон" - "Шинник" 0:2  0 00:00Элит ОЧЛ. Бугунги барча ўйинларда дуранг қайд этилди  0 23:39"Майдондаги ягона нопрофессионал — ҳакам!" Спаллетти "Лацио" билан ўйиндан сўнг портлади  0 23:16Карвахаль ва Арбелоа ўртасида зиддият борми?  0 22:41Роналду машғулотларга қайтди! У Туркманистонга учадими?  8 22:30Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда ўзимизни кўрсата олмадик"  12 22:10Салоҳ учун космик маош! Саудияликлар "Миср қиролини" Роналдунинг ўрнига тайёрламоқда  6 21:45"Барселона" мавсум сўнгигача қарзларидан қутула оладими?  10 21:36"Қўқон-1912" Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  2 20:50Ҳусниддин Алиқулов: Янги шартнома ва оғир жароҳат  12 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди  81 20:24Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 - Хитой U-20 1:1  0 19:57ОКМК Қозоғистон жамоасини мағлубиятга учратди  0

Суперлига. Ниҳоят, ОКМК нохуш анъанасига чек қўйди ва "Тошкент вилояти дербиси"да ғалаба қозонди Новости

Суперлига. Ниҳоят, ОКМК нохуш анъанасига чек қўйди ва "Тошкент вилояти дербиси"да ғалаба қозонди

Суперлига 10-тури доирасидаги ОКМК – "Металлург" учрашуви якунига етди.

Унда олмалиқликлар 1:0 ҳисобида зафар қучишди. Миржалол Қосимов шогирдлари бунгача бекободликларга қарши кечган сўнгги 4 та ўйинда мағлуб бўлишган эди.

Суперлига

10-тур

OKMK

Азиз Холмуродов - 45'

Суперлига. Тур 10

31/05/2024, 19:30

0
:
1
Завершен

Металлург

45'
90'
40'  Азиз Холмуродов
45'  Азиз Холмуродов
45'  Хуршид Гиясов
46'  Иракли Рухадзе (Нодир Абдураззаков)
46'  Муроджон Тошматов (Саидафзалхон Ахроров)
71'  Арихиро Сентоку
75'  Азиз Холмуродов (Али Абдурахмонов)
78'  Миржамол Касымов (Гиорги Папава)
83'  Нодир Абдураззаков
86'  Дилшод Ахмадалиев (Элдор Бегимов)
55'  Шахзод Убайдуллаев (Бобан Джорджевич)
66'  Реза Яздандост (Керим Палич )
73'  Бобан Джорджевич
85'  Далер Шарипов (Бехруз Абдуллаев)
85'  Сардор Абдураимов (Сироджиддин Кузиев)

ОКМК – "Металлург" 1:0 

31 май. Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 19:30

Гол: Азиз Холмуродов (Хуршид Ғиёсов) 45'

Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев

Қанот ҳакамлари: Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин

Захира ҳаками: Достон Раҳмонов

VAR: Абдурашид Худойберганов

AVAR: Ришат Нугманов

Назоратчи: Тимур Абдуллаев

Комиссар: Диёр Хотамқулов

ОКМК: 1.Валижон Раҳимов, 3.Сардор Раҳмонов, 4.Миржамол Қосимов (5.Гиорги Папава, 78), 7.Дилшод Аҳмадалиев (13.Элдор Бегимов, 86), 10.Хуршид Ғиёсов, 11.Мурод Тошматов (21.Саидафзалхон Ахроров, 46), 15.Ойбек Рустамов, 18.Азиз Холмуродов (27.Али Абдураҳмонов, 75), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 28.Арихиро Сентоку, 99.Иракли Рухадзе (77.Нодирбек Абдураззоқов, 46).

Захира: 35.Жавоҳир Илёсов, 6.Аваз Ўлмасалиев, 8.Бахтиёр Қосимов, 14.Азизбек Баҳромов.

"Металлург": 35.Раҳим Давронов, 5.Ризо Яздандўст (4.Керим Палич, 66), 7.Сардор Абдураимов (88.Сирожиддин Қўзиев, 85), 8.Искандар Шайкулов, 10.Шаҳзод Убайдуллаев (97.Бобан Жоржевич, 55), 11.Далер Шарипов (27.Беҳруз Абдуллаев, 85), 14.Аброр Тошқўзиев, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 24.Даврон Эргашев, 31.Марко Миличкович, 33.Иван Йосович.

Захира: 87.Акмал Ортиқов, 15.Аббос Отахонов, 19.Эргаш Исмоилов, 21.Ҳазрат Турсунқулов, 25.Шаҳзоджон Неъматжонов.

Огоҳлантиришлар: Азиз Холмуродов (40), Арихиро Сентоку (71), Бобан Жоржевич (73), Нодирбек Абдураззоқов (83).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! 

90+4. Раҳим Давроновнинг қўпол хатосидан сўнг Ойбек Рустамов бўш қолган дарвозани ишғол қилишга уриниб кўрди, ноаниқ. 

90. Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшилди.

89. "Металлург" омадини ҳужумда излаш билан банд.

86. ОКМКда ўзгариш: Аҳмадалиев ўрнига Бегимов баҳсни тугатиб қўяди.

85. "Металлург"да 2 та алмаштириш: Шарипов ўрнига Абдуллаев, Абдураимов ўрнига Қўзиев туширилди. 

83. Шариповга нисбатан қоидани бузган Абдураззоқов сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

78. ОКМКда ўзгариш: Қосимов ўрнига Папава майдонга тушди. 

76. Зарба! Аброр Тошқўзиевнинг узатмасидан сўнг Ғофурбеков ўта кучсиз зарбага муаллифлик қилди. Раҳимов ўз ўрнида!

75. ОКМКда ўзгариш: Азиз Холмуродов ўрнига Али Абдураҳмонов ўйинга қўшилди.  

73. Бобан Жоржевич дарвозабонга нисбатан қўпол ҳаракат қилгани учун сариқ карточка олди.

71. Арихиро Сентоку очиқчасига қоидани бузгани учун огоҳлантирилди. 

67. Зарбаааа! Ғиёсовнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Рустамовнинг зарбасидан сўнг эса тўп устунга тегиб, майдонни тарк этди.  

66. "Металлург"да ўзгариш: Яздандўст ўрнига Палич баҳсни давом эттиради. 

64. ОКМКдан навбатдаги хавфли ҳужум. Азиз Холмуродовнинг зарбасини Давронов қайтаришга эришди.  

61. Зарба! Жоржевичнинг зарбасидан кейин Раҳмонов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

59. Зарба! Хуршид Ғиёсовнинг қулай пасидан сўнг Азиз Холмуродов хафли зарба берди, дарвозабон тўпни қайтарди. 

55. "Металлург"да алмаштириш: Убайдуллаев ўрнига Жоржевич ўйинга қўшилди. 

55. ГОЛ! Хуршид Ғиёсов бирга-бир ҳолатда дарвозани ишғол этганди, бироқ ён ҳакам байроқчасини кўтарди.

50. Хуршид Ғиёсов қарши ҳужумга қочиб кетаётганида Ғофурбеков фоль ишлатиб, уни тўхтатиб қолди. 

47. Зарбааа! Хуршид Ғиёсов бироз ноқулай позициядан зарба йўллаб кўрди. Тўп дароза тўри ташқи томонига бориб урилди. 

46. ОКМКда 2 та ўзгариш: Тошматов ўрнига Ахроров, Рухадзе ўрнига Абдураззоқов туширилди. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Иккинчи бўлим бироз кечикиб бошланади. Бош ҳакам йиртилган дарвоза тўрини тўғрилашни буюрди. 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаффус!

45+4. Убайдуллаев Тошматовга нисбатан қўпол ҳаракат қилди. 

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

45. ГОЛ! Хуршид Ғиёсовнинг қулай пасидан сўнг Азиз Холмуродов деярли бўш қолган дарвозага йўл топиб, ҳисобни очди – 1:0!

40. Азиз Холмуродов қоидани бузгани учун огоҳлантирилди. 

34. Тўхтахўжаев ҳаводаги курашда Шарипов билан тўқнашиб кетди. 

29. Баҳс тенг курашлар остида давом этмоқда. Мухлислар севимли жамоаларини олдинга бошлашмоқда. 

24. Рустамов Шариповга нисбатан қоидани бузди. Тошқўзиевнинг узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

21. ОКМКда бурчак зарбаси. Қосимовнинг узатмасини Давронов мушти билан уриб юборди.

18. Сардор Абдураимов зарба бериши мумкин эди, бироқ у шерикларини кутиб қолиб, вазиятни йўққа чиқарди.

14. Зарба! Иван Йосович узоқ масофадан дарвозани пойлади, аммо тўп дарвоза эмас, трибуна сари йўл олди. 

11. Қандай вазият! Арихиронинг қанотдан ёриб кириб, зарба берди, аммо тўп ноаниқ кўриниш олди, сал қолса Рухадзе тўпни дарвозага тўғрилаб қўйиши мумкин эди...

10. Уууух! Далер Шарипов бирга-бир ҳолатга чиқиб бориб, ноаниқ зарбага муаллифлик қилгани билан эсда қолди. Бу вазият офсайд сифатида баҳоланди. 

8. Миржамол Қосимовга жуда кучли пас берилди, у тўпни тўхтатишнинг уддасидан чиқолмади. 

6. Зарба! Яздандўстнинг бош билан берган зарбаси анча ноаниқ кетди. 

5. "Металлург" кетма-кет бурчак зарбаларини амалга оширмоқда, аммо ҳозирча бундан наф чиқмаяпти. 

1. Ислом Тўхтахўжаев илк дақиқалардаёқ Далер Шариповга нисбатан қўполлик ишлатди. Жабрдийда бироз ётиб, кейин ўрнидан турди.

1. Ўйин бошланди! 

- Учрашув 19:30 да старт олади. 

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика