"Милан" ёзги трансферлар учун бюджетни белгилаб олди
31 мая 2024 17:55
Новости
"Милан" ёзги трансферлар учун бюджетни белгилаб олди
"Милан"нинг ёзги трансфер бюджети 100 миллион еврони ташкил қилади, деб хабар берди "La Gazetta dello Sport". Раҳбарият таркибни кучайтириш учун янги мураббийга айнан шунча маблағ ажратишга тайёр.
"Россонери" Чемпионлар Лигасида иштирок этиш орқали трансферлар учун пул йиға олишди. Бундан ташқари, "қизил-қоралар" ярим ҳимоячи Шарль де Кетеларе учун "Аталанта"дан 20 миллион олишга умид қилмоқда. Агар "Милан" бошқа футболчиларни сотса, трансфер учун ажратиладиган сумма ошиши мумкин.
"Россонери" 4 нафар футболчи билан шартнома имзоламоқчи. Биринчи навбатда Оливье Жиру ўрнига ҳужумчи. Асосий номзод "Болонья" вакили Жошуа Зиркзее. Иккинчи мақсад – "Монако" ярим ҳимоячиси Юссуф Фофана.
"Қизил-қоралар" ҳам 2 ҳимоячи билан шартнома тузиш ниятида. Марказий ҳимоячи позициясига асосий номзод "Брайтон"дан Игор Жулио ҳисобланади. Клуб ҳимоянинг ўнг қаноти учун "Тоттенхэм" ҳимоячиси Эмерсонни кўриб чиқмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
Комментарии