Франческоли: "Агарда Игуаин "Ювентус" билан келишувини бекор қилса, у билан шартнома имзолаймиз"
01 мая 2020 20:42
Новости
Франческоли: "Агарда Игуаин "Ювентус" билан келишувини бекор қилса, у билан шартнома имзолаймиз"
Аргентинанинг "Ривер Плейт" жамоаси спорт директори Энцо Франческоли клуб "Ювентус" ҳужумчсиси Гонсало Игуаиннинг хизматларига қизиқиш билдираётганини маълум қилди.
"Игуаиннинг ўзи қарорни қабул қилади. Ҳозирда у "Ювентус" билан шартномасини бекор қилиш борасида ишламоқда. Шу боисдан биз бу ишга кейинроқ қайтамиз. Гонсалонинг ўзи қайтишни истаётгани биз учун жуда муҳим. Биз у ўз келажаги борасида бир қарорга келишини кутяпмиз.
Клубнинг энг ёрқин инсонларидан бири жамоа шарафини ҳимоя қилиш учун қайтаётгани доимо ёқимли. Биз учун Игуаин керак, у шу ерда катта бўлди. Унинг отаси ҳам шу ерда ўйнаган", - деди Франческоли.
Игуаиннинг амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар давом этади.
Комментарии