"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди
02 дек 2025 16:56
Новости
"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди
"Кальяри"га қарши ўйин "Ювентус" ҳужумчиси Душан Влахович учун муддатидан олдин якунланди (2:1), у атиги ярим соатдан кейин майдонни тарк этди.
Маълум бўлишича, сербиялик футболчи анча вақтга сафдан чиққан.
"Ювентус" ўз баёнотида Влаховичнинг жароҳатини тасдиқлади, аммо унинг қанча вақт сафдан чиқишини ҳали тахмин қилолмаяпти.
"Тадқиқотлар чап томондаги узун яқинлаштирувчи мускулнинг жиддий ёрилишини аниқлади. Энг мос даволашни аниқлаш учун қўшимча тиббий маслаҳатлар талаб қилинади", – дейилади баёнотда.

Италия ОАВнинг хабар беришича, ҳужумчи икки-уч ой давомида майдонга тушмайди. Жамоа мураббийи Лучано Спаллетти ҳам шунга ўхшаш фикрда.
Похожие новости
championat.asia
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Манба: Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхши ёш футболчиси!
АПЛ. Дуранглар оқшоми: байрамдан кейин жамоалар ғолиб бўлишни исташмади
Расман: "Челси" ва Энцо Мареска ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тўхтатди
Комментарии