RU

Последние новости

12:45Вальдано: "Пулдорлар келиб, футбол анча ўзгарди"  1 12:17Артета: "Чемпионлик пойгасидаги вазият 3 ой аввал қандай бўлса, ўшандайлигича қолмоқда"  6 11:54"FourFourTwo" жаҳон футболидаги энг яхши марказий ҳимоячилар рўйхатини эълон қилди  18 11:33Салоҳ: "Мухлислар доим ёдда тутишини истардим, мен улар учун боримни бердим"  4 11:00Шомуродовнинг триумфи: А Серияда 26-тур якунлари  0 10:53«Рома»ни янги мавсумда бошқаришга асосий даъвогар маълум  12 10:22"Манчестер Сити" ҳимоячиси расман қанча муддатга сафдан чиққани маълум қилинди  2 09:56Sofascore. Шукуров энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:53ЦСКА аргентиналик футболчини сотиб олишга яқин  1 08:22Артём Довбикнинг ҳолати ҳақида маълумот берилди  3 07:47Раньери энди Шомуродов асосий ҳужумчими деган саволга жавоб берди  7 07:23Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари «Тоттенхэм»га қарши учрашувда қандай баҳо олишди?  12 04:01Пеп Гвардиола "Тоттенхэм"га қарши ўйиндан кейин Ҳусанов ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирди  30 03:50Яқиндагина ЕЧЛни тарк этган "Ювентус" энди Италия кубоги билан ҳам хайрлашди  7 03:25Испания кубоги. "Реал Мадрид" ярим финалнинг илк баҳсида "Реал Сосьедад"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди   40

Фотомақола: "Championat.asia" Мадридда! "Реал" музейига саёҳат Новости

Фотомақола: "Championat.asia" Мадридда! "Реал" музейига саёҳат

"Эль Классико"ни томоша қилганимиздан сўнг, "Сантьяго Бернабеу" стадионига саёҳат қилдик.

1947 йилнинг 14 декабрида фойдаланишга топширилган "Сантьяго Бернабеу" стадиони бугунги кунда "Реал Мадрид" жамоасининг кўп йиллик тарихининг бир бўлагига айланиб улгурган. Айнан шу стадион не-не юлдузларни кўрмади дейсиз. Ди Стефанодан тортиб, Зидангача. Раулдан икки Роналдугача. У ерда фаолият олиб борган мураббийларни айтамаса ҳам бўлаверади.

"Эль Классико"нинг эртасига бизга ҳам мана шу стадион музейига саёҳат қилиш насиб этди.


Стадион бўйлаб тур айнан шу нуқтадан бошланади. Чипталар нархи ҳар хил. 24 еврога гид билан чипта оласиз. Гидсиз 19 евро. Агар ташрифчилар сони 20 нафардан ошса чипталар 14 евродан тушади. Мадридликлар учун эса нархлар бироз арзонроқ. Ойлик абонименти борларга, абониментнинг турига қараб бепул чипта олишингиз мумкин.


Аввалига стадионни томи бўлмаган. Иссиқ кунларда махсус қоғоз қалпоқчалар мухлислар томонидан катта талаб билан харид қилинадиган маҳсулотлардан бири бўлган.


Бу тўплар 1930/40 йилларга оид бўлиб, айнан "Реал"нинг ўша даврдаги футболчилари томонидан ишлатилган.


"Реал"нинг ўзбекистонлик мухлислари "ўз" кубокларининг олдида...


Бу эса "Реал"нинг тирик афсонаси РАУЛЬнинг 1998 йилда кийган бутсаси.


Музей ичига кирар экансиз, деворларга ўрнатилган махсус саҳналарда "Реал"нинг ҳар 10 йиллигига бағишланган видеороликларни томоша қилишингиз мумкин бўлади.


Ота-оналар фарзандларини "Реал" тарихи билан жонли равишда таништиришга ҳаракат қиладилар. Бунинг учун маъмурият уларга тайёр қўлланмаларни яратиб берган. Сиз девор тагидаги видеойўқламалар олдига кирасиз ва йил бўйлаб ўзингиз истаган кубок тарихини босасиз. Олингизда видео шарҳ сизга тарих ҳақида сўзлайди.


1902 йил "Реал"нинг логоси мана шунда кўриниш олган. Ҳозигиси ҳисобдаги еттинчиси ҳисобланади.


РЕКЛАМА: Дастур ҳомийси, "OREO" савдо белгиси... "Реал"нинг 1959 йилда бугунги ЕЧЛни ютган таркиби...


Бугунги асосий таркиб аъзоларининг либослари мана шундай тартибда музейдан жой олган.


"Сўйлоқ" Роналдонинг "Реал" музейида тутган ўрни катта. Айнан у томонидан қўлга киритилган бир неча совринларнинг нусхалари махсус ҳолатда кўргазмага жойланган.


Ҳар хил кўринишдаги трубаларда турли йиллардаги "Реал" мухлисларининг ҳайқириқларини эшитишингиз мумкин...


ЕЧЛ Кубокларидан қанча керак?


Биргина ди Стефанода ундан 5таси бор...

Бугунга шулар етади. Давоми эртага...

Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика