RU

Последние новости

21:00Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  73 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  1 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  19 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  393 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  35 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  18 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1

Финал. Ҳимоявий футболга тайёрмисиз? Новости

Финал. Ҳимоявий футболга тайёрмисиз?

Суперлига 23-туридан кейин барчанинг эътибори кубок финалига қаратилади.

Мезбон

30-бор ўтказилаётган Ўзбекистон кубогининг ҳал қилувчи баҳсини биринчи марта Бухоро шаҳри қабул қиляпти. Олдинги 29 финалнинг  18таси “Пахтакор”, 3таси “Динамо”, 2таси МҲСК ўйингоҳида ўтган. ОКМК (Олмалиқ), “Сўғдиёна” (Жиззах), “Истиқлол” (Фарғона), “Марказий” (Наманган), “Бунёдкор” ва “Локомотив” (Тошкент) стадионлари эса 1 мартадан мусобақанинг якунловчи ўйинига мезбонлик қилган. 

“Насаф”

Рўзиқул Бердиев шогирдлари турнирнинг амалдаги ғолиби ҳисобланади. Мазкур жамоа Осиё Чемпионлар Лигасида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритгани туфайли мамлакат кубогидаги юришини 1/8 финалдан бошлади. 

Яъни “аждарлар” финал остонасига қадар 3 та жамоани мусобақадан чиқариб юборди:

Нимчорак финал. “Сурхон” 1:2 “Насаф”;

Чорак финал. “Насаф” 1:0 “Локомотив”;

Ярим финал. “Насаф” 2:1 АГМК.

Эътиборли жиҳати, Қашқадарё клубининг финалга қадар етиб келишида ҳимоячиларнинг ҳиссаси катта. Насафнинг мусобақадаги голларига Ҳусниддин Алиқулов (2та), Ғолиб Ғайбуллаев, Алибек Давронов ҳамда Шароф Муҳитдинов муаллифлик қилган.

“Навбаҳор”

Самвел Бабаян шогирдлари эса 24 йиллик танаффусдан кейин финалда ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди. Турнирдаги иштирокини “ўлим гуруҳи”да бошлаган “лочинлар” “Нефтчи”, “Қизилқум” ва “Динамо” жойлашган квартетдан 100 фоизлик натижа билан чиқишди. 

Плей-оффда эса “Олимпик”, “Пахтакор” ва “Сўғдиёна” навбати билан таслим қилинди. Наманганликларнинг мусобақадаги тўпурари Жамшид Искандеров ҳисобланади. Хоразмлик футболчининг ҳисобида 4та гол бор.

❗Бабаян “Навбаҳор”да ҳам тартибли ҳимояга алоҳида урғу беряпти. Унинг шогирдлари финалга қадар ўтказилган 6 ўйинда фақат 1 марта тўп ўтказиб юборишди. 

Хулоса

Бухородаги тўқнашувда голлар шоуси бўлмаса керак. Финал мураббийлар ўртасидаги “шахмат партияси”га айланиб кетиш эҳтимоли бор. Жамоаларнинг Суперлигадаги 2 ўйинида бор-йўғи битта гол урилган эди. 30 октябрь куни ҳам ҳимояда хато қилмаслик вазифаси биринчи ўринда турса керак.

Хуллас, олдимизда голлар кам, курашлар кўп бўладиган ҳақиқий финал турибди. Сизнингча, кубок кимники бўлади?

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Автор :
Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика