RU

Последние новости

19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  219 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  3 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  5 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  23 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  23

Фарҳод Нишонов: "Биз 9 очкони мўлжаллагандик" Новости

Фарҳод Нишонов: "Биз 9 очкони мўлжаллагандик"

Ўзбекистон Кубогининг 2-тури доирасида "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин "Олимпик Mobiuz" жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов фикрларини билдирди.

- Бугун ўз ўйинимизни кўрсата олмадик, бунга "Локомотив"нинг босими сабаб бўлди. Барибир "Локомотив" - катта клуб, таркибида номдор, тажрибали футболчилар бор. Ушбу футболчиларнинг босими таъсир қилди деб ўйлайман. Шу сабабли ўйин чиқмади. Дуранг биз учун яхши натижа десам ҳам бўлади. Улар биздан ҳар томонлама яхши ўйин намойиш қилишди.

- Бугун иккала жамоа таркибида четлатишлар бўлди. Бу ҳақида қандай фикрдасиз?

- Иккала ҳолатда ҳам ҳакам тўғри қарор чиқарди деб ўйлайман. Ўз жамоамни айтадиган бўлсам, футболчим йўқ жойдан қизил карточка олди. Бу кейинчалик асосий мусобақаларда панд бериши мумкин. Бу билан шуҳулланамиз, барчасини тушунтирамиз. Кераксиз вазиятда у жамоани қийин ҳолатга тушириб қўйди. Балки қизил карточка бўлмаганда, ютиб кетишимиз мумкин эди.

- Жамоа олдига кубокда қандайдир вазифа қўйилганми?

- Жамоамизда кубокда ҳам, умуман барча ўйинларда ғалаба учун ўйнаш вазифаси бор. Биз ғалабалар орқали Суперлигага йўлланма олмоқчимиз ва кубокда ҳам узоқроққа бормоқчимиз.

- "Олимпик Мобиуз" Суперлигадаги "Олимпик"нинг фарм-клубими?

- Йўқ, биз алоҳида жамоамиз. Лекин биз 2028 йилги Олимпиадага тайёргарлик кўраяпмиз. Албатта, "Олимпик"нинг ҳам бизга алоқаси бор. Улар бу босқичга тайёргарлик бораётган бўлса, биз кейингисига. 2028 йилга келиб, ушбу футболчилар 22, 23 ёшга кирган бўлишади. "Олимпик Мобиуз" ва "Олимпик" лойиҳаси битта. 

- Ўтган тур жамоа "Қизилқум" билан ўйнади, бугун эса "Локомотив". Булар Суперлиганинг номдор жамоаларидан. Улардан 4 очко олинди. Бу ҳақида фикрингиз.

- Биз 9 очкони мўлжаллагандик, бироқ 4 очко ҳам ёмон эмас. Лекин ҳали кейинги босқичга чиққанимиз йўқ. Барча жамоаларда имкониятлар етарлича. Кейинги ўйинда ғалаба қозонишимиз керак.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика