Эрик Тен Хаг 3:4 дан сўнг: "Қизил карточка барчасини ўзгартириб юборди"
09 ноя 2023 08:28
Новости
Эрик Тен Хаг 3:4 дан сўнг: "Қизил карточка барчасини ўзгартириб юборди"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг "Копенгаген"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг (3:4) ўз фикрларини билдирди.
Биринчи бўлим охирида Маркус Рэшфорд қизил карточка олиб майдонни тарк этди.
"Қизил карточкага қадар биз жуда яхши ўйнадик. Қизил карточка барчасини ўзгартириб юборди. Шундан сўнг ўйин умуман бошқача бўлиб кетди.
Мен кўплаб ижобий томонларни кўрдим, аммо якунда концентрацияни йўқотдик. Узоқ вақт давомида 10 киши бўлиб ўйнаш қийин.
Бу мен жамоам ижросида кўрган энг яхши 20 дақиқалик эди. Бундан ташқари, 10 киши бўлиб қолганимизда ўйинни назорат ҳам қилдик.
Қаттиқ курашдик, яхши ўйнадик. Лекин бир очко ҳам ололмадик. Шуниси ҳафа қиляпти", - деди тен Хаг.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии