RU

Последние новости

08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  0 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  0 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  3 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  1 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  6 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  6 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  64 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  3 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  8 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0

Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик" Новости

Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"

Суперлига 29-туридан ўрин олган "Динамо" - "Қўқон-1912" (0:0) учрашувидан сўнг "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Чемпионатда ушбу мавсумда ўз майдонимиздаги сўнгги ўйинда мухлисларни хурсанд қила олмаганимиздан афсусдаман. Барча мухлисларимиз биздан ғалабани кутганди, лекин ушбу мавсумда керакли пайтлар бизнинг фойдамизга хизмат қилмаяпти. Очколар олиниши керак бўлган пайтда йўқотяпмиз. Бунда айб ўзимизда. Ҳозир батафсил гапириш қийин. Ўйин олдидан бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик. Ўйинни назорат қилиб бордик, лекин, рақиб бир чизиқда ҳимояланса, гол уриш жуда қийин бўлади. Айрим пайтларда бизда сўнгги пасда аниқлик етишмади, қаердадир совуққонлик. Ўртадаги барча футболчиларни алмаштиришга мажбур бўлдик, чунки жароҳатланганлар кўп эди. Захирадан ўйинга қўшилганлар эса шунчаки ўйнаб беришди. Умуман олганда кўп нарса кутганимиздек ўтди, лекин ғалаба қозона олмадик.

- Иккинчи даврада "Динамо"нинг рақиблари асосан дуранг учун ўйнашди. Бундай пайтларда гол уриш ҳам қийин бўладими?

- Барчасини тўғри тушунамиз. Бугун шунчаки марказий ярим ҳимоядагиларнинг йўқ бўлгани кўп нарсага сабаб бўлди. Бири дисквалификация бўлди, бири жароҳатланган. Қўшимчасига Фирдавс Абдураҳмонов оёғини синдириб олган. Икки футболчи бир бири билан тўқнашди ва иккаласининг ҳам тиззаси жароҳатланди. Буларнинг барчаси ўз сўзини айтди. Анвар Ҳожимирзаев эса жароҳатидан фориғ бўлиб, энди сафга қайтди. Агарда бугун гол уриб олганимизда, барча ишларимиз яхши кетаётгандек кўринарди. Бироқ гол ура олмадик. Кейин эса шошилишни бошладик. Рақиб ўйинни чўзиб, темпни бузишга ҳаракат қилиши ҳам нормал ҳолат. Бунга ҳакамлар бошқача қараши керак. Чунки ўйинга 5 дақиқа қўшилаётгани ажабланарли. 6? Ҳа балки олти дақиқадир. Лекин нечта ўзгаришлар бўлди? 10 ўзгариш борми? Булар учун 6 дақиқа... Бу ажабланарли.

- Айни дамда жамоанинг медаллар учун имконияти қандай?

- Имконият бор. Балки очко йўқотсак ҳам имкониятимиз бордир. Энди ҳаммаси ҳам бизга боғлиқ бўлмай қолади. Бронза ўзимизга боғлиқ, кумуш эса йўқ. Барчаси бизнинг қўлимизда бўлгандек кўринганди. Ушбу мавсумда чемпионлик учун ҳам курашаётгандик. Энди мана барчаси шундай тугамоқда.

- Ратиньонинг жароҳати жиддийми? У "Насаф"га қарши ўйнамайдими?

- Ҳа. Унинг тиззасида жиддий жароҳат бор. Уни операция қилишадими, билмайман. Барчасини вақт кўрсатади. 

- Ричард Фрайдей нега асосий таркибда майдонга туширилмади?

- Рақиблар ҳимоявий ўйин кўрсатишини билардик. Фрайдей каби футболчилар эса бўш ҳудудларни яхши кўришади. Бугунги баҳсда бўш ҳудудлар бўлмаслигини билардик. Шу боисдан уни захирада ушлаб туриб, гол уришимизга ва кейинчалик у ўйинни кучайтиришига умид қилгандик. Гол ура олмаётганимиздан кейин вақт борлигида уни майдонга туширдим. Ҳимоячилар зич ўйнагани учун у қочиб кета олмасди. 

Рейтинг: +2   

Комментарии

+3   
22 ноя 01:54:47
BXZ BXZ
Про лигага тушиб кетган Динамони яна кайтариб Супер лигага олиб чикди ва жамоани медаллар учун даъвогар жанговар жамоага айлантирди бунинг учун Абрамовга респект .Кейинги йилли янада кучайтирса чемпионликка даъвогарлардан бири бу́лади .
+3   
22 ноя 00:05:52
Fayziobod mahalla futbol jamoasi
Барчаси учун Абрамовга Рахмат Рахмат ли Махмуд Рахимовдан кейин Самаркандга Энг яхши мураббий Вадим Карленович Абрамов Самарканд Динамо жамоамизни совринли уринлар учун чуккига чикарганингиз учун к
+2   
22 ноя 07:50:10
ЮВЕНТУС-10
Бу йилги чемпионлик факат Динамога ярашарди аммо Абрамовми ёки Динамо хомийларими билмадим узи оркага караб кетди булар
+1   
22 ноя 07:39:05
Baxti01010101
Я бы посоветовал Вадим ака хорошенько проанализировать матч с командой "Коканд - 1912" и избавиться от тех игроков которые слили матч. Они задержались.
+1   
22 ноя 07:06:46
Y@Go_6060
Эхх Вадим бобо охирида хар доим парот киласизда
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика