RU

Последние новости

21:00"Реал" 70 млн евролик хавбекка кўз тикди  0 20:37Ҳумоюнмирзо Иминов: "Мен рақобатга тайёрман"  0 20:15Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячиларининг жароҳатлари билан боғлиқ вазиятни изоҳлади  7 19:51"Динамо" БААда ЦСКАга қарши майдонга тушади  1 19:34"Навбаҳор" машғулотлари Championat.asia объективида  4 19:172025 йил давомида Ўзбекистоннинг энг кўп нархи ошган футболчилари  4 18:55"Қизилқум"ни яна 2 нафар футболчи тарк этди  1 18:41Расман: Пўлатхўжа Холдорхонов энди "Андижон" футболчиси!  13 18:27"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини йўқотди  18 18:14Ўзбекистон Кубоги-2026 мусобақаси 1/2 финал ва финал ўйинлари марказлашган ҳолда ўтади  5 17:50Расман: Мбаппе Испания Суперкубогини ўтказиб юборади  6 17:34Расман: "Навбаҳор" Усмонов трансферини эълон қилди  7 17:20"Хоразм" мураббийи Сергей Токов: "Жаҳон ва Осиё чемпионатларига мослашиб ишлаш — мураббийларнинг тақдири"  1 16:58Гвардиол: "Бу оғир дам, лекин у мени ҳеч қачон синдира олмайди"  2 16:35Расман: Шуҳрат Муҳаммадиев "Локомотив"га қайтди  2

Отабек Нарзуллаев: "Агар вазиятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик" Новости

Отабек Нарзуллаев: "Агар вазиятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик"

Суперлига 29-туридан ўрин олган "Машъал" - "Навбаҳор" (0:0) учрашувидан сўнг "Машъал" бош мураббийи Отабек Нарзуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Бугун биз учун қийин кун бўлди. Шунча вазият яратиб бирорта ҳам гол ура олмадик. Агар имкониятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик. Нимаям дердим, ишлашда давом этамиз. Кейинги баҳсларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

- Бугун "Машъал" захирасига U-21 жамоасидан уч нафар футболчи қайдномага киритилди.

- Ёшларга ҳам имкон бериш керак, улар шу орқали ўсиб боради. Иккинчи таймда майдонга тушган ёшлар ўйинга тезлик олиб кира олишди. Фақат вазиятлардан фойдалана олмаганимиз чатоқ бўлди.

- Жамоангиз гол ура олмагани нима билан боғлиқ? Омадсизлик туфайлими ёки чарчоқ аломатими?

- "Навбаҳор" биз билан қарши ҳужумга таяниб ўйнади. Агар жамоамизда жисмоний толиқиш бўлганида бундай бўлмасди. Бугун иккинчи таймни кўринг, фақат биз ҳужум қилдик. Гол ура олмаганимиз совуққонлик етишмагани билан боғлиқ.

- Келаси мавсумга режаларингиз?

- Бу борада ҳали ўйлаганимиз йўқ. Чунки ҳали мавсум тугамади. Олдин мавсумни тугатиб олайлик, кейин раҳбарият ҳал қилади.

Рейтинг:    

Комментарии

   
22 ноя 08:13:55
Шуҳрат Зиётов
Қоил 2 та зарба билан Насафни накаут қилгандинг
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика