Англиянинг 5 карра чемпиони, "Манчестер Сити" собиқ сардори фаолиятини тугатганини эълон қилди
21 ноя 2025 12:06
Новости
Англиянинг 5 карра чемпиони, "Манчестер Сити" собиқ сардори фаолиятини тугатганини эълон қилди
"Манчестер Сити" ва Бразилия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Фернандиньо профессионал футболдан кетаётгани ҳақида хабар берди.
У ҳозир 40 ёшда.
"Бугун хайрия ўйинида атиги 30 дақиқа югурганимдан кейин чарчадим. Футболда мени рағбатлантирадиган бошқа ҳеч нарса йўқ, чунки мен унда аллақачон жуда кўп нарсаларга эришдим. Мен қўлимдан келган барча ишни қилдим. Энди оилам билан вақт ўтказишим керак", – деди Фернандиньо.

Фернандиньо "Манчестер Сити" билан Англия Премьер-лигасида 5 марта зафар қучган. "Шахтёр" билан олти марта Украина чемпионлигини қўлга киритган, шунингдек, УEФА Кубоги (ҳозирги Европа Лигаси)да ғолиб чиққан. Бразилия терма жамоаси билан Копа Американи ютган.
Футболчи "шаҳарликлар" сафида барча мусобақаларда 383 ўйинда майдонга тушиб, 26 та гол урган ва 32 та голли узатмани амалга оширган.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии