RU

Последние новости

16:42Лофтус-Чик: "Бизга Модричнинг тажрибаси керак"  0 16:18АПЛнинг икки клуби Коло-Муани билан шартнома имзоламоқчи  0 15:51"Реал" Винисиус билан шартнома бўйича музокараларни қайта бошламоқчи  0 15:24"Атлетико" "Челси"нинг португалиялик футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 14:57"Бавария" Диаснинг трансфери амалга ошмаган тақдирда, бошқа ўйинчиини кўзлаб қўйди  0 14:28"Реал" Рейньер билан шартномани бекор қилиши мумкин  0 14:01Бернардески АҚШдан Италияга қайтди  0 13:33Ўзбекистон U-18 Тошкентда йиғин ўтказади. Таркиб маълум  4 13:03"Ливерпуль" 90 млн евро эвазига ҳужумчи харид қилиши мумкин  6 12:38Де Бруйне "Наполи"да нечинчи рақамни олди?  1 12:14"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 11:32"Интер"нинг асосий трансфер мақсади маълум қилинди  0 11:07Тома Табатадзе "Бухоро"га ўтиши мумкин  3 10:07Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди  36 09:52"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди  3

Элдорбек Суюнов: "Евро-2016да Нойер, Чех ва Льориснинг ўйинларини диққат билан кузатаман" Новости

Элдорбек Суюнов: "Евро-2016да Нойер, Чех ва Льориснинг ўйинларини диққат билан кузатаман"

Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда "Насаф" клуби дарвозабони Элдорбек Суюнов Европа чемпионатида ўз амплуадошларининг ўйинларига алоҳида эътибор қаратишини таъкидлаб ўтди.


Ўзбекистон терма жамоасининг "қуруқ" серия ўтказиш бўйича рекордчи дарвозабони Элдорбек Суюнов билан боғланиб, Европа чемпионати хусусида унинг фикрларини сўрадик.

Яъни, моҳир дарвозабон Евро-2016да ўз амплуадошлари ичидан кимларни ўйинига қизиқиши ва ҳамкасблари орасидан қай бирини кучлироқ деб ҳисоблаши ҳақида гапириб ўтди.


- Францияда бўлиб ўтадиган футбол байрамини кўпчилик қатори интизорлик билан кутдим. Европа чемпионати қизиқарли ўтиши аниқ. Кимларни ўйинини диққат билан кузатаман? Аввало Мануэль Нойер ва Петр Чех иштирокидаги учрашувларни катта қизиқиш билан томоша қиламан. Уларнинг ҳаракатларини кузатиш мен учун икки ҳисса қизиқ. Нойер ва Чехни жаҳондаги энг кучли дарвозабонлардан, деб биламан. Олдиндан Петр Чехнинг ўйинларини ёқтирардим. Нойер эса ундан ҳам ўтиб кетди. Яъни охирги йилларда ушбу немис дарвозабони жаҳонда ким биринчи рақамли кипер эканлигини исботлади. Ушбу тажрибали дарвозабонларнинг ҳаракатларини томоша қилиб нафақат завқ оламан, балки мен учун ўрганадиган жиҳатлари ҳам бисёр. Шунингдек, ушбу мусобақада Уго Льориснинг ўйинларини ҳам катта қизиқиш билан кутяпман. Чунки ушбу ҳамкасбим ўз уйларида ўтадиган муҳим турнирда қандай ҳаракат қилиши қизиқ бўлади. Франция Европа чемпионати фаворитлари қаторида. Кўп нарса эса Льориснинг ўйинларига ҳам боғлиқ бўлади. Ушбу Европа чемпионатида Нойер, Чех ва Льориснинг ўйинларига катта эътибор қаратаман.

Кимга мухлислик қиламан? Англия терма жамоаси мухлисиман. Мануэль Нойер туфайли Йоахим Лёв бошқарувидаги немис машинасига ҳам ишқибозлиқ қиламан. Менга қолса Англия бош соврин билан уйга қайтгани маъқул. Аммо Германия ғолибликка асосий даъвогар. Германия чемпион бўлса ҳам бундан хурсанд бўламан.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика