RU

Последние новости

22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса футболчиларга автомобил берилади  2 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  1 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  2 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  4 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  5 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  2 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  2 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5

Элдор Мойлиев: "Яккакурашларда ютқазсангиз, ҳеч қанақа тактика ёрдам бермайди" Новости

Элдор Мойлиев: "Яккакурашларда ютқазсангиз, ҳеч қанақа тактика ёрдам бермайди"

Бугун бўлиб ўтган Суперлига 14-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Шўртан" (3:1) учрашувидан сўнг "Шўртан" бош мураббийи Элдор Мойлиев матбуот анжуманида иштирок этди.


- Аввало ўйин ҳақида фикрингиз?

- Биринчи бўлимни яхши бошладик, гол ҳам урдик, назорат ўз қўлимизда эди. Аммо афсуски, ўз хатомиз туфайли тўпни йўқотиб гол ўтказиб юбордик. Биз учрашувдан аввал йигитларга айтгандик, "Бухоро" стандарт вазиятларда яхши ҳаракат қилади деб. Рақиб иккинчи голни уриб олгач, чуқур ҳимояланди, бу эса бизга қийинчилик туғдирди.

- "Шўртан" голдан сўнг нега ўйинни сусайтирди?

- Тўғри айтдингиз, голгача жуда яхши ўйнаб тургандик, лекин нимагадир тўп киритганимиздан сўнг бироз пасайиб қолдик. Яккакурашларда ҳам ютқаздик. Ҳозирги футбол кўп куч талаб қилади, агар сиз яккакурашларда ютқазсангиз, ҳеч қанақа тактика фойда бермайди.

- "Шўртан"да ёш таркиб ўйнаяпти. Шу ҳақда нима дея оласиз?

- Ўйиндан ўйинга вақтимиз кам бўляпти. Шу боис кўнгилдагидек тайёргарлик кўра олмаяпмз. Ёшларга ҳам эътибор беряпмиз, фақат вақт керак. Ҳимоядан чиқишда ҳам, ҳужумни ривожлантиришда ҳам машғулотда синаб кўрганларимиз бугун ўхшамади.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика