RU

Последние новости

03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  16 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  43 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  5 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

Одил Ҳамробеков биринчи даврада унга энг кўп қийинчилик туғдирган футболчи кимлигини айтди Новости

Одил Ҳамробеков биринчи даврада унга энг кўп қийинчилик туғдирган футболчи кимлигини айтди

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар ярим ҳимоячиси Одил Ҳамробеков сайтимизга интервью берди.

- Бугунги ўйин ҳақида фикрингиз...

- Биринчи бўлимда ўзимиз кутган ўйинни намойиш эта олмадик. Оддий хатоларга йўл қўйганимиз боис, ўйин ритмини қўлдан чиқардик. Иккинчи бўлимда эса тартибли ўйинимиз эвазига ғалаба қозондик. Бугун дарвозабонимиз ҳам ярим жамоа бўлди.

- "Бунёдкор" натижаларида стабиллик етишмаяпти, бунга сабаб нима?

- Жамоа таркиби янгидан шаклланган, улар орасида ёшлар ҳам бор. Энди шаклланаётган ёшлардан стабиллик кутиш нотўғри бўлади. Шу ҳам сабаб бўлиши мумкин.

- "Бунёдкор" Ўзбекистон кубогидаги иштирокини ҳам давом эттиряпти. Бу жараён жамоага қўшимча босим юкламайдими?

- Йўқ, аксинча, бу қўшимча энергия беради.

- Биринчи даврада деярли барча учрашувларда майдонга тушдингиз. Ушбу даврдаги ўйинларда сиз учун майдондаги позициянгизда энг кўп қийинчилик туғдирган футболчини айта оласизми?

- Бизнинг майдондаги вазифамиз "қора меҳнат" ҳисобланади. Биринчи даврада энг кўп қийинчилик туғдирган футболчи "Насаф" аъзоси Драган Черан бўлса керак.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика