RU

Последние новости

00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  3 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  10 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  1 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  18 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  462 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  5 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  8

Элдор Шомуродов: "ЖЧ орзуси нафақат менда, балки термадаги ҳар бир футболчида бор" Новости

Элдор Шомуродов: "ЖЧ орзуси нафақат менда, балки термадаги ҳар бир футболчида бор"

Ўзбекистон МТЖ бугундан навбатдаги йиғинини бошлади.

Ўзбекистон терма жамоаси сардори, ҳужумчи Элдор Шомуродов БААга қарши бўлажак учрашув олдидан фикр билдирди. 

"Ҳаммада кайфият аъло даражада. Босим йўқ. Бугун йиғилдик. Худо хоҳласа, Дубайга кетамиз ва тайёргарликни ўша ерда давом эттирамиз.

Ҳеч қандай хавотир йўқ. Биз нима қилишимиз кераклиги ва бизни қандай ўйин кутиб турганини биламиз. Бундай ўйиндан олдин ортиқча мотивация ҳам шарт эмас деб ўйлайман. Ҳамма футболчилар тайёр ва бизга қандайдир омиллар халақит қилади деб ўйламайман. 

Ўзимни яхши ҳис этяпман. Баҳсга 100 фоиз тайёрман, Худо хоҳласа. Тайёргарлик учун ҳали яна 1 ҳафта вақтимиз бор. Албатта, осон бўлмайди. Биринчи навбатда, иссиқ ҳавога мослашимиз керак. ЖЧ орзуси нафақат менда, балки термадаги ҳар бир футболчида бор. Бутун Ўзбекистон биздан нимани кутаётганини тушуниб турибмиз. Бу сафар хато қилишга ҳаққимиз йўқ деган фикрдаман", – деди Шомуродов.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ саралаш босқичи 9-туридан ўрин олган БАА – Ўзбекистон беллашуви 5 июнь куни 21:00 да бошланади.  

26 май куни Тимур Кападзе терма жамоа йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхатини эълон қилган эди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика