Эдита Миробидова Мьянма - Бангладеш учрашувида ишлайди
01 мар 2019 14:52
Новости
Эдита Миробидова Мьянма - Бангладеш учрашувида ишлайди
Аввалроқ, ўзбекистонлик аёл ҳакамлар U-16 Осиё чемпионати саралаш баҳсларини бошқариш учун таклиф этилгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Жумладан, Эдита Миробидова ва Кристина Середа Хитой - Мьняма учрашувини бошқариб боришди.
Бугун 1 март куни ҳамюртимиз Эдита Миробидова "B" гуруҳидан ўрин олган Мьянма - Бангладеш учрашувида захира ҳаками сифатида ишлайди. Учрашув Янгон шаҳридаги «Mandalar Thiri» стадионида Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.
U-16 Осиё чемпионати саралаш баҳслари 6 мартга қадар давом этади.
Комментарии