RU

Последние новости

08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  0 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  0 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  0 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  14 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  8 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  41 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  5 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  68 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  121 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1039 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16

Диёр Туропов: “Локомотив”нинг муваффақиятига хисса қўшаётганимдан хурсандман Новости

Диёр Туропов: “Локомотив”нинг муваффақиятига хисса қўшаётганимдан хурсандман

“Локомотив” мамлакат кубоги 1/8 финал ўйинлари доирасида “Қизилқум” билан ўйин ўтказиб, 5:0 ҳисобида чиройли ғалабага эришди.

Мазкур ўйинда “темирйўлчилар” жамоаси аъзоси Диёр Туропов 2 бор рақиб дарвозасини ишғол этиб, “Локо” таркибидаги дастлабки гол (лар)ини киритишга муваффақ бўлди.

Секин-аста “Локомотив” ишқибозларининг ёқимтойларидан бирига айланиб бораётган футболчи ушбу ўйин, шунингдек, олдиндаги Олий Лига 12-тур беллашувлари доирасидан ўрин олган “Нефтчи”га қарши баҳс хусусида фикрларини билдириб ўтди.

– “Қизилқум” билан ўйинни бутун жамоамиз яхши ўтказди. Мураббийлар берган кўрсатмаларни йигитлар аниқ бажара олишди ва якунда чиройли ғалабага эришдик. Ушбу ғалабага мен ҳам ўз хиссамни қўшганимдан жуда-жуда мамнунман. Айниқса, гол киритган пайтим жуда ёқимли ҳиссиётни бошдан ўтказдим. Кейинги учрашувларда ҳам “Локо”нинг ғалабаларида ўз улушим бўлишига ҳаракат қиламан.

Олдинда бизни “Нефтчи”га қарши ўйин кутмоқда. Ушбу баҳсга ҳам жиддий ҳозирлик кўрамиз. Рақиб ўйинини таҳлил қилган ҳолда, мураббийларимиз ўз режаларини тузиб чиқишади. Биз эса мураббийлар кўрсатмаларини майдонда бажаришга уринамиз. Кейинги ўйинларни ҳам албатта ғалаба билан якунлашга умид қиламиз, – дейди Диёр Туропов клуб матбуот хизматига.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика