RU

Последние новости

00:15BALLON D'OR-2025  50 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  18 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  38 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  18 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  10

Диёр Мирзабоев: "Янгиер"даги шароитлар фақат футбол ўйнашга хизмат қилади" Новости

Диёр Мирзабоев: "Янгиер"даги шароитлар фақат футбол ўйнашга хизмат қилади"

Про лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Машъал" - "Янгиер" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Диёр Мирзабоев фикрларини билдирди.

"Аввало узоқ масофа босиб келган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Ўйинга келсак, ҳозир асабий ҳолатда кўп вазиятларни эслай олмайман. Яхши инфратузилмага эга жамоага қарши ўйнадик. Голни оддий ҳолатда ўтказиб юбордик. Иккинчидан, бизда ҳам вазиятлар бўлди. Гол уришига қийналмоқдамиз. Ҳеч қайси футболчи атайин гол урмайман, демайди. Аламли мағлубият. "Машъал" бегона эмас, шу ерни нонини еганман. Олдинда ўйинлар етарлича. Вазиятни ўнглай оламиз. Мақсадимиз кучли бешликка кириш. Голда эса диққатни йўқотдик. Марказий ҳимоячилар эътиборни кўздан қочирди. Фикрим шундай",- дейди Диёр Мирзабоев. 

- Клубда молиявий ҳолат қандай?

- Мен келгунимга қадар оқсаш бўлиб турганди. Яқинда вилоят ҳокими қабулида бўлдик. Ҳомийлар бириктирилди. Битта одамга қийин. Ҳозирги кунда 2та мукофот пулидан қарздорлик бор. Шароит фақат футбол учун хизмат қилмоқда. Ишончларни оқлашга ҳаракат қиламиз. 

- Захирадан тушган футболчилар қанчалик ўзларини оқлашди? 

- Вазиятлар билан, голли вазиятни фарқи бор. Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олишди. Лекин натижа яхши бўлмади. 

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика