RU

Последние новости

12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  0 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  0 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  3 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  7 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   1 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:20"Оила футболдан муҳимроқ." Адвокат оилавий сабабларга кўра ҳал қилувчи ўйин олдидан Кюрасао терма жамоасини тарк этди  0 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  44 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  8 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  20 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  2 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  12 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3

Диёр Имомхўжаев: "Футбол бирламчи эмас, инсонийлик, инсонлар хавфсизлиги, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари доим бирламчи" Новости

Диёр Имомхўжаев: "Футбол бирламчи эмас, инсонийлик, инсонлар хавфсизлиги, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари доим бирламчи"

ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев телеграмдаги саҳифасида сўнгги кунларда ўзбек футболида содир бўлган ҳолатлар бўйича фикрларини билдирди.

"Футбол ҳиссиётларга бой ўйин. Биз ўйин вақтида мутахассислар ҳиссиётини тўғри тушунамиз. Улар ҳакамни сўкади, футболчиларни сўкади, ВАР тизимини сўкади — барчаси табиий ҳолат. 

Мухлислар ҳам шундай. Айтайлик, бир неча минг кишининг оғзига элак тутишнинг иложи йўқ. Чунки мухлислар орасида албатта тарбиясизлари, савсиясизлари ҳам бўлади. Расмий шахслар эса бунга эътибор қилмасликка мажбурлар. Ҳар акиллаган итга жавоб қайтарган томон ғолиб ҳисобланмайди. Бутун стадион жўр бўлиб сўкса, ҳар бир мухлис билан ҳисоб-китоб қилишнинг имконияти йўқ. Бизни ҳам сўкишади, изоҳларда, стадионларда ва ҳоказо. Игнор қиламиз, нормал ечим шу. 

Қандайдир Англияда бирор клуб расмийлари журналистга ҳужум қилса, унинг техник воситаларини ўзбошимчалик билан тортиб олса, жамоатчилик уни тинч қўймайди, масала ҳатто истеъфогача етиб боради, ҳолат шу клуб ва расмийларнинг кейинги фаолиятига ҳам жиддий таъсир қилади. Чунки ҳужумга учраган инсон ўрнида эртага сиз бўлмаслигингизга ҳеч ким кафолат бермайди. 

Бизда ҳар ким ахборот олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга. Футболимизда у ким бўлишидан қатъий назар Регламентга амал қилишга мажбур. Ҳеч кимнинг шоҳи йўқ. "Насаф" мураббийининг иши ҳам қўмитага оширилди, ўз вақтида "Сўғдиёна" мураббийининг иши ҳам оширилган. Эртага "Пахтакор" мураббийи ҳам шу каби уятли ишлар қилса, унга нисбатан ҳам чора кўрилади. Биз мусобақаларимизда фаолият олиб бораётган ОАВ вакилларини шу мусобақалар доирасида ҳимоя қиламиз. Агар ОАВ бирор мураббийнинг шахсий ҳудудига рухсатсиз, этика нормаларига зид равишда кириб борса, биз албатта шу мутахассис томонида бўламиз. 

Самвел Бабаяннинг Наманганда фаолият олиб боришида ютуқлар бўляпти. Клуб чемпионлик учун даъвогар, фарм-жамоа Про лигага яқин турибди, U19 жамоа ҳам олтин медаллар учун асосий курашчи. Coca Cola Суперлигасида кучли рақобат бўлиши учун бизга Бердиевлар, Қосимовлар, Бабаянлар, Абрамов-у Шацкихлар керак. Бироқ бунда ҳамма тенг. Ҳеч қайси бири алоҳида ваколатларга эга эмас.

Ва албатта мухлислар ҳам кенгроқ фикрлашларини истардик. Майдонга тош улоқтираётган аҳмоқлар учун битта саволимиз бор: майдонда отангиз ёки фарзандингиз бўлса ҳам шу ишни қилармидингиз? Савол ҳеч бўлмаса ўйлантириб қўйган бўлса, жилла қурса виждонингиз бор. Шу ҳам таъсир қилмаса, манқуртдан фарқингиз йўқ. Футбол бирламчи эмас, инсонийлик, инсонлар хавфсизлиги, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари доим бирламчи. Буни ҳурмат қилиш шарт!", – дейилади хабарда.

Рейтинг: -18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика