RU

Последние новости

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  1 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  7 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  5 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  2 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  45 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

Дилшод Раҳматов: "Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритдик" Новости

Дилшод Раҳматов: "Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритдик"

Осиё кубоги саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Ироқ (3:1) учрашувидан сўнг терма жамоамиз аъзоси Дилшод Раҳматов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

Осиё кубоги саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Ироқ (3:1) учрашувидан сўнг терма жамоамиз аъзоси Дилшод Раҳматов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Қийин ўйин ўтказдик. Ироқ терма жамоаси бош мураббийи бизни алоҳида эътибор билан ўргангани сезилиб турди. Айниқса, биринчи бўлимда бу холат яққол сезилди.

Алоҳида таъкидлаган бўлардим, жамоамиз аъзоси Хусниддин Нишонов бугун жуда яхши ўйин кўрсатди. Айнан унинг ҳаракатлари эвазига урилган голлар жамоамизга ғалаба келтирди. Биз Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритдик.

- Ироқ ёки Малайзия. Қайси терма жамоа сизда илиқ таасурот қолдирди?

- Ҳар икки терма жамоанинг ҳам ўзига хос устун томонлари бор. Бироқ Осиёда рейтинг жиҳатдан Ироқ кучлироқ саналади. 

Аслида ҳеч қайси терма жамоани кучсиз санамаган бўлардим. Сабаби бунинг натижасида панд еб қолишимиз мумкин.

- Терма жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун келган мухлислар ҳақида фикрларингиз...

- Албатта, биз бутун ўйин давомида уларнинг далдасини ҳис қилиб турдик. Улар учун ғалаба қозонишимиз шарт эди. Аренага келган ёки телевидение орқали қўллаб-қувватлаган барча мухлисларга миннатдорчилик билдираман.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика