RU

Последние новости

20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  0 19:33Перес Трент трансфери ҳақида: "Энди у бу ерда тарих ёзади"  1 19:06ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ муваффақиятли ўтса, иштирокчилар сонини оширади  6 18:39"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди  5 18:10Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Илк ҳиссиётлар ва саралаш босқичи ҳақида  38 17:45Бошкович бир неча бор жаримага тортилди, Дориев, Зотеев ва Одиловга интизомий чора кўрилди — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари  6 17:08"Манчестер Юнайтед" ўз футболчисини Осимхен шартномасига қўшишга тайёр  0 16:39Пике "Олтин тўп" учун асосий фаворитларни айтиб ўтди  35 16:10NBA юлдузи АПЛ клуби раҳбариятига кириши мумкин  0 15:42Польша терма жамоаси бош мураббийи Левандовски билан можародан сўнг истеъфога чиқди  10 15:14"Ал Насср" Жон Дуранни майдон ташқарисидаги муаммолар туфайли ижарага бериши мумкин  0 14:45"Челси" тасвирий санъат асари услубидаги сафар либосини намойиш этди  8 14:17Ҳоланд изидан: "Манчестер Сити" норвегиялик вундеркинд билан шартнома имзолашга яқин  0 13:48СҚБ халқаро мусобақада ғолиб чиқди  0

Дилшод Андаев: “Жанубий Корея билан ўйинда ҳам йигитларимиздан ғалаба кутяпмиз” Новости

Дилшод Андаев: “Жанубий Корея билан ўйинда ҳам йигитларимиздан ғалаба кутяпмиз”

Маълумки, бугун Хитой давлатида бўлиб ўтаётган U-23 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг ярим финал ўйинларига старт берилади.

Яна бир нечта соатлардан сўнг старт оладиган Ўзбекистон – Жанубий Корея учрашуви олдидан ёшлар билан ишлаш бўйича мамлакатимиздаги таниқли мутахассислардан бири Дилшод Андаевнинг фикрлари билан қизиқдик.  

- Албатта вакилларимизнинг Жанубий Кореяга қарши бўлажак учрашувини интизорлик билан кутяпмиз. Бу ўйинни “Машъал” футбол клубнинг барча аъзоси кузатиб боришга тайёргарлик кўрмоқда. Ўзбекистон ёшлар терма жамоамизнинг имкониятини юқори баҳолайман. Агарда Японияга қарши кўрсатган ўйинни бугунги баҳсда намойиш этишса, ишонаманки финал йўлланмасини қўлга киритамиз.  

- Таркибда ўзгариш қилиш у қадар шарт эмас деб ўйлайман. Менимча Японияга қарши тушган энг оптимал таркибимиздир. Футболчиларимиз ҳимояда хушёрроқ бўлиши керак. Шунингдек олдинги чизиқ вакиллари яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиши зарур.  

- Менимча Жанубия Корея чорак финалдаги рақибимиз Япония ёшлар терма жамоасига нисбатан кучлироқ. Лекин Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси корейсларга қарши бемалол ўйнай олади. 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишимизни таҳмин қиляпман. Қолганини ўйин кўрсатади.  


Исломбек Рустамбеков.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика