RU

Последние новости

19:49Манба: "Челси" Жексонни ижарага беради  0 19:40Суперлига. "Нефтчи" – "Машъал" 1:0 (матнли трансляция)  13 19:20Жо Коул АПЛ мавсум фаворитини айтди  1 19:13Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912". Таркиблар эълон қилинди  2 18:46"Наполи" Довбикни сотиб олмоқчи  1 18:21Лукаку: "Жароҳатлар – футболнинг бир қисми"  0 17:312 ўриндиққа 3 одам  5 17:19"Аяччо" банкротлик жараёнини бошлади  2 17:00“Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун НАҚД ПУЛда 1 млрд сўмгача кредит ажратади  7 16:29"Челси" учинчи либосини тақдим этди  1 16:00Марказий Осиё. "Қайрат" ютқазди, "Истиқлол" кубокдан чиқиб кетди, ўзбекистонлик Марадона эса топ-ассистентлардан бирига айланди  1 15:45Павар "Интер"дан кетиши мумкин: Франция ёки Саудия Арабистони?  0 15:16"Қайрат" "Селтик" тўсиғидан ўтса, неча миллион доллар ишлаб олади?  8 15:09"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани бекор қилишга келишиб олди  0 14:4143 ёшигача тўп тепган, Ўзбекистоннинг икки карра энг яхши футболчиси Павел Бугало 51 ёшда  4

Далич Хорватиялик сиёсатчиларга: "Терма жамоа футболкасини кийманг, биздан узоқроқ туринг" Новости

Далич Хорватиялик сиёсатчиларга: "Терма жамоа футболкасини кийманг, биздан узоқроқ туринг"

Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Златко Далич "Фейсбук"да хорватиялик сиёсатчиларга мурожаат қилди ва ўз имижини кўтариш учун миллий жамоа муваффақиятидан фойдаланмасликни сўради.

"Бу футболчилар авлоди жамоа мамлакат, бюджет ва стадионидан қатъий назар муваффақиятга эриша олишини исботлади. Бу сўзларни Хорватиядаги оғир вазият туфайли ёзяпман. У Евроиттифоқдаги энг камбағали ва уни жиноятчилик ташкилотларига алоқадор одамлар бошқаради. Хорватия - 20 йил ичида 20 млн. киши тарк этган мамлакат. Бугун кўплаб одамлар ўзининг талабларини қондира олмаяпти, ёшлар ўз таълими учун пул тўлай олмайди, соғлиқни сақлаш тизими бузилган, юридик ташкилотлар коррупцияга ботган.

Мен одамларни жонида тўйдирган сиёсатчилар ва ҳукуматнинг барча вакилларига мурожаат қиляпман, Хорватия терма жамоасидан узоқроқ туринг. Ҳеч ким сизни кийиниш хонасига таклиф қилмайди, биз суратга тушишни истамаймиз. Айнан сиз Хорватияни Европанинг энг камбағал давлатлардан бирига айлантирдингиз. Бизда ухлашдан олдин оч қоладиган болалар, ишсиз ота-оналар бор.

Мамлакатни жар ёқасига олиб келганлар кийиниш хонасига киритилмайди. Илтимос, қароримизни ҳурмат қилинг, терма жамоа футболкасини кийманг ва ўз имижингизни кўтариш учун муваффақиятимиздан фойдаланманг" - деб ёзди Далич.

Рейтинг: +184   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика