Далич: "Олтинга тенг бронза. Биздан буни кутишмаган эдилар"
17 дек 2022 22:45
Новости
Далич: "Олтинга тенг бронза. Биздан буни кутишмаган эдилар"
Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Златко Далич Марокашга қарши бўлиб ўтган ЖЧ-2022 3-ўрин учун баҳси ҳақида фикр билдирди.
"Бу олтинга тенг бронза.
Баҳс қийин ўтди, аммо хорват халқи ва бизни қўллаганлар учун медал қўлга киритдик. Охирги иккита турнирда иккита медал ютдик.
Бу ғалабани ҳаммасини бошлаб берган Чиро Блажевич (ЖЧ-1998да Хорватия билан учинчи ўринни олган)га бағишламоқчиман. Босс, бу сиз учун. Бешталаб медаллар ютишим мумкин, аммо сиз барча мураббийлар орасида асосийси бўлиб қоласиз.
Биздан бундай муваффақиятни кутишмаган эдилар. Меҳнати самара берган йигитларга миннатдорчилик билдимоқчиман. Бундай мусобақада бронза медали - катта ютуқ.
Марокашнинг ўнг қанотида муаммолар борлигини билгандик. Зиеш Перишични мағлуб эта олмади, Оршич эса рақиб ҳимоясида муаммолар яратди" - дейди Далич.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Комментарии