RU

Последние новости

01:05Испания кубоги. "Реал Мадрид" "Леганес" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  3 01:00Англия кубоги. "Ньюкасл" ва "Арсенал" финал йўлланмаси учун кураш олиб боришмоқда  0 00:50Goal нашри айни вақтда "Олтин тўп" соврини учун номзодлар рейтингини тузди  4 00:08Италия кубоги. "Милан" – "Рома": Шомуродов асосий таркибда!  12 23:32ОКМК Шимолий Корея терма жамоасига қарши назорат ўйини ўтказади  2 23:00"Қизилқум" Туркия йиғинига жўнаб кетди. Таркибда кимлар бор?  1 22:36Мбаппе "Реал"нинг январь ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлди  3 22:15Озарбайжондаги "ўзбек дербиси"да дуранг қайд этилди. Жалолиддинов 81 дақиқа ўйнади  6 21:57Туркия кубоги. "Ризеспор" "Анқарагучу"ни мағлубиятга учратди. Алиқулов тўлиқ ўйнади  9 21:35"Нефтчи" Туркиядаги назорат ўйинида Қозоғистон клубини мағлубиятга учратди  3 21:12Флик "Барса"нинг биринчи рақамли дарвозабони кимлигини айтди  6 20:48Пике "Реал"нинг ҳакамликдан эътирози ҳақида: "Мадридликлар тарихидаги энг зўр гол офсайддан урилган"  36 19:47"Наполи" нега Гарначони харид қила олмагани маълум бўлди  0 18:23"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  3 17:58Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Тошкентда йиғинга киришди  0

"Челси"дан кетиши мумкин бўлган 3 футболчи Новости

"Челси"дан кетиши мумкин бўлган 3 футболчи

Теги :  Челси
Бу футболчилар янги бош мураббий учун керак эмас.

Сарри қўл остида "Челси" Премьер-лигада ажойиб равишда старт олди. Сафарда "Хаддерсфилд" йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этилган бўлса, кейинчалик жамоа ўз майдонида "Арсенал"ни доғда қолдирди. Жамоа рақибдан маҳорат бобида ҳам, ўйин сифатида ҳам анчагина устун эди.

Италиялик мутахассис икки учрашувга ҳам бир хил асосий таркибни танлади.

Барчаси яхшидек, "Челси"нинг ўйин услуби яхши. Бироқ қуйидаги уч футболчи учун эмас, улар яқин орада фаолиятини бошқа жамоаларда давом эттиришлари ҳам мумкин.

ДЭННИ ДРИНКУОТЕР

Сарри жамоага 4-3-3 тактик схемасини олиб кирди. Маурицио АПЛдаги дастлабки икки учрашувида Нголо Канте – Жоржиньо – Росс Баркли триосини майдонга туширди. Энди Дэнни учун қийин дамлар бошланади. АПЛнинг собиқ чемпиони ҳатто Конте қўл остида ҳам асосий таркибга кира олмади. Кўпчилик "Стэмфорд Бриж"да Дринкоутер-Канте жуфтлигини кутганди. Аммо Дэнни умидларни оқламади.

"Челси" "Реал"дан Матео Ковачични ижарага олганидан кейин Сарри Дэннига имконият бермаслигини тушунтиргандек. Энди лондонликлар ижара муддати тугаганидан кейин хорватияликни тўлиқлигича сотиб олади. Британия матбуоти ҳар куни Дринкуотернинг жамоадан кетишини таъкидламоқда.

ВИКТОР МОЗЕС

"Челси"нинг асосий таркибига қайта олмаётган яна бир футболчи. Ўтган мавсумда у "Челси"нинг асосий футболчиларидан бири бўлганди. Бироқ Сарри бир неча ўзгаришларга қўл урди. У марказга Давид Луисни қайтарди ва Сесар Аспиликуэта ўзига ноқулай нуқтада ўйнайверишига нуқта қўйди. Испаниялик ўнг қанотга ўтди: энди "Челси" ҳимояси яна 4 кишидан ташкил топади. Мозесда эса ҳимоявий аспектлари унчалик яхши эмас. У энди ўзига янги жамоа изласа ҳам бўлади.

Сарри ўз ғояларидан чекинмайди ва Аспиликуэтани асосий таркибга қўйишда давом этади. Бироқ унинг ўрнига Викторни майдонга ташлаши мумкинми? Жуда баҳсли ҳолат.

ГАРИ КЭХИЛЛ

Уни жамоанинг "қария"си деса ҳам бўлади. Гари фаолиятидаги кичик пасайиш даврини ўтказмоқда. Икки мавсум олдин у "Челси" ва Англия термаси таркибида ўзгартирилмас футболчилардан бири эди. Солиштириш учун:

2016/17 мавсум – АПЛда 37 учрашув
2017/18 мавсум – АПЛда 27 учрашув
Сарри қўл остида - ?

Гари Лондон жамоасида қолиши ҳам сўроқ остида. Бироқ Сарри ўзи учун асосий таркибда тушадиган марказий ҳимоячиларни аниқлаб олган: Рюдигер-Луис. Шунингдек, ёш ва ғайратли Кристенсен ҳам бор. Кэхилл узоғи билан захирадан майдонга тушиши мумкин.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика