Чалханоглу "Милан"нинг 3 ўйинини ўтказиб юбориши мумкин
21 окт 2020 11:23
Новости
Чалханоглу "Милан"нинг 3 ўйинини ўтказиб юбориши мумкин
"Милан" хавбеки Хакан Чалханоглу машғулотларда жароҳат олди.
Туркиялик футболчи тўпиғидан жароҳат олди ва "россонерилар" базасини қўлтиқтаёқда тарк этди. Ўйинчининг тикланиши 10 кун атрофида вақтни олади.
Қайд этиш керакки, Чалханоглу "Милан"нинг кейинги уч ўйинини ўтказиб юборади: Европа Лигаси доирасидаги "Селтик" ва "Спарта" (Прага), А Серия доирасидаги "Рома"га қарши ўйин.
Эслатиб ўтамиз, футболчи "Милан" 2017 йилда "Байер"дан ўтган эди.
Комментарии