"Бухоро"да ўйнолмаган Жапаров Душанбе клубига ўтиб кетди
23 авг 2021 19:59
Новости
Туркманистонлик дарвозабон жорий йилнинг январь ойида "Нурафшон" (собиқ "Бухоро") клуби таркибига келиб қўшилган эди. Бироқ, Жапаров тажрибали Сардор Қобулжонов билан рақобатда ютқазиб қўйди. Про лига баҳсларида 1 дақиқа ҳам ўйин амалиёти берилмаган посбон Ўзбекистон кубоги доирасида 2 учрашув ўтказиб, 3 та гол ўтказиб юборди.
"Нурафшон"нинг асосий таркибидан жой ола билмаган голкипер ёзги трансфер ойнасида Тожикистон чемпионатига йўл олди. Рахат Жапаров айни пайтда Душанбенинг ЦСКА жамоаси вакили ҳисобланади.

Маълумот учун, ЦСКА Тожикистон чемпионатининг ортда қолган 16 туридан кейин 10 жамоа ичида 7-бўлиб турибди.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии