Александр Хомяков: "Бундай ўйинларда битта гол кўп нарсани ҳал қилади"
30 ноя 2025 18:53
Новости
Александр Хомяков: "Бундай ўйинларда битта гол кўп нарсани ҳал қилади"
"Ўйинда устунлик кўпроқ рақиб томонида бўлди. Кўриниб турдики, ҳиссиёт томонлама яхши тайёрланишган. Жамоамиз ёмон ўйнади дейишим мумкин. Режа бўйича берилган кўрсатмаларни нотўғри бажаришди, тўп билан секин ҳаракат қилишди. Бундай ўйинларда битта гол барча нарсани ҳал қилади. Голдан сўнг олдинга ўтдик, рақиб қарши ҳужумга таянди. Вазиятлар яратишга ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда эса натижага ҳаракат қилишди. Курашларга бой ўйин кўрдик. Рақибни ғалаба билан табриклаш керак. Улар плей-офф зонасидан чиқиб олишди",- дейди Александр Хомяков.
- Бугун кўплаб ёшларга имкон бердингиз. Бу кейинги ўйинлар учун эдими ёки футболчиларнинг камлигиданми?
- Футболчилар етишмовчилиги бор эди. Фране Чиряк ўзини ёмон ҳис қилаётганини айтди. Жароҳатланган футболчилар кўп. Ёшларга имкон бердик. Бунинг қўрқинчилик томони йўқ.
- Жамоа бугун қўл остингиздаги энг ёмон ўйинини ўтказдими?
- Ўйинни фаол бошладик. Гол ўйинимизни бузиб юборди. Зерикарли ўйин демаган бўлардим. Рақиб қандай ҳимояланганини кўрдингиз. Вазиятларимиз бўлмади эмас. Кам ҳужум қилмадик. Тўпни зарба позициячига олиб чиқишга ҳаракат қилдик.
- Жамоада мотивация йўқлиги кўринди?
- Биз ўз майдонимизда ўйнадик. Мухлисларни хурсанд қилмоқчи эдик. Турнир жадвали жиҳатдан аҳамиятга эга эмасди. Лекин футболчилар борларини беришлари талаб этиларди. Фақат маҳорат етишмади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии