RU

Последние новости

16:52Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Тожикистон  1 16:39"Фарғона вилояти ҳоким кубоги" старт олди: "Нефтчи" U-21 ва "Яйпан" ғалабага эришди  3 16:24"Тоттенхэм" футболчиси Ferrari да ўйинга кетаётиб, аварияга учради  0 15:50Матвей Сафонов "Ньюкасл"га қарши ўйин қайдномасига киритилди  3 15:17ЕЧЛ. Неаполда "Челси"нинг икки мухлиси шифохонага ётқизилди, бирига пичоқ билан ҳужум қилинган бўлиши мумкин  2 14:24Саудияликлар Усман Дембеле учун улкан таклиф тайёрлашмоқда  2 13:48Жейми Каррагер: "Бу "Ливерпуль" АПЛ учун мос эмас"  3 13:12Фабио Капелло: "Милан" — ўта пассив жамоа, ҳужумчилар ҳимояга ёрдам бермаяпти"  2 12:51Италия Кубоги. Барча чорак финалчилар ва жуфтликлар маълум!  2 12:24Бугунги тақвим: Суперлигада янги мавсуми қуръаси, футзал бўйича Осиё Кубогида "Марказий Осиё дербиси", ЧЛда охирги тур ва бошқалар  4 12:07Пол Скоулз: "Арсенал" АПЛ тарихидаги энг ёмон чемпион бўлиши мумкин"  8 11:42"Бавария" Упамеканони олиб қолиш учун 20 миллион евро бонус таклиф қилмоқда  0 11:2830 январь - ЎФА конгресси ва тақдирлаш маросими  4 10:17Терма жамоаларнинг қишки йиғини: олдинга қадамми ёки орқага?  17 09:46Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди  12

Бугун футбол. "Олмалиқ" - "Машъал" Новости

Бугун футбол. "Олмалиқ" - "Машъал"

Бугун олий лиганинг 25-туридан ўрин олган тўртта учрашув ўтказилади. "Олмалиқ" ўз майдонида "Машъал"ни қабул қилади.

Турнир жадвалида "Олмалиқ" 32 очко билан 9-ўринни эгаллаб турибди. "Машъал" ҳисобида эса 35 очко бор ва бу жамоа 8-ўринда бормоқда. Демак, бугун Олмалиқ шаҳрида жадвалнинг ёнма-ён ўринларида бораётган жамоалар ўзаро баҳс олиб боришади. 

Иккинчи даврадаги "Олмалиқ" биринчи даврадаги жамоадан бирмунча фарқ қилади. Жамоа оралиқ танаффусдан сўнг ҳозирча тўққизта ўйинда майдонга тушган бўлса, шундан фақат иккитасида ғалаба қозонган. Ва ҳар иккала ғалаба ҳам уйдаги баҳсларда қўлга киритилган. "Олмалиқ" ўзидан кучсиз жамоалар - "Сўғдиёна" билан "Обод"ни мағлуб этган.

Биласизми? "Олмалиқ" қаторасига уч ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти. Жамоа "Қизилқум" билан дуранг ўйнаганидан сўнг кетма-кет иккита беллашувда ютқазиб қўйди. 

"Машъал" ҳақида гапирадиган бўлсак, бу жамоа иккинчи даврани яхши бошлади, аммо охирги уч ўйинда ғалабага эриша олмади. Муборакликлар аввалига Тошкентда "Локомотив" билан дуранг ўйнашди ва кейинги турларда гол ўтказмасдан "Металлург" ва "Шўртан" устидан зафар қучишди. "Машъал" ҳатто сафарда "Қўқон-1912"ни ҳам мағлуб этиб қайтди. 

Бироқ жамоа "Бухоро"га қарши 1:1 ҳисобини қайт этганидан сўнг сафарда "Бунёдкор"дан енгилди ва уйда "Сўғдиёна" билан 0:0 ўйнади. Факт шуки, "Машъал" охирги уч ўйинда атиги биттагина гол ура олди холос. 

Биласизми? "Машъал" иккинчи даврада тўртта ғалабага эришган бўлса, шундан иккитаси Муборакда ва яна иккитаси сафар ўйинларида қўлга киритилган. 


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика