"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди
27 янв 15:48
Новости
"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди
Журналист Экрем Конурнинг X ижтимоий тармоғида хабар беришича, 23 ёшли бразилиялик футболчига Англиянинг "Челси" ва "Ньюкасл" жамоалари ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Манбага кўра, Севилья клуби раҳбарияти 2030 йилнинг июнигача амал қиладиган шартномаси мавжуд бўлишига қарамай, футболчи учун 40-50 млн евро атрофидаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Transfermarkt портали баҳосига кўра эса Натаннинг трансфер қиймати 20 млн еврони ташкил этади.

Натан жорий мавсум барча мусобақаларда 27 ўйин ўтказиб, 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Ла Лиганинг 21-туридан сўнг "Реал" 51 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди ва пешқадам "Барселона"дан бир очкога ортда қолмоқда. "Бетис" эса 32 очко билан олтинчи поғонага жойлашган.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии