Буффон ПСЖдан кетиши ҳақида: "Иккинчи рақамли рол мен учун эмас, шунинг учун катта пулдан воз кечдим"
16 июн 2019 17:20
Новости
Буффон ПСЖдан кетиши ҳақида: "Иккинчи рақамли рол мен учун эмас, шунинг учун катта пулдан воз кечдим"
Дарвозабон Жанлуижи Буффон ПСЖдан кетиш қарорига изоҳ берди.
"5 ой аввал ПСЖ менга иккинчи рақамли дарвозабон ролини таклиф этди. Январь ойидан бошлаб ҳамммасини ўйлаб олиш учун етарлича вақтим бўлди. Мен бу мен учун эмас деган хулосага келдим. Шу сабабли, катта пулдан воз кечдим (йилига 8 миллион евро атрофида) ва шартномани узайтириш танлови фаоллаштирилгани йўқ. ПСЖнинг таклифи қонуний, тушунарли ва ўзига жалб қилувчи эди. Лекин, мен 41 ёшимда ҳиссиётлар учун ўйин амалиётига эга бўлишим керак. Ҳиссиёт бу энергия ва орзу", - дейди Буффон.

Италиялик ўтган мавсум Франция чемпионатида 17 учрашув ўтказиб, 6 таўйинда қуруқ серия қайд этди. Бу борада унинг жамоадаги рақобатдоши Альфонс Ареоланинг натижаси яхшироқ – 21 ўйин, 11 қуруқ ўйин.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии