RU

Последние новости

01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  0 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  0 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  0 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  8 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  7 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  3 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  23 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  5 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  10 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  6

“Бу киши мактабда нима қиляптилар?” – Одил Аҳмедов футболдаги илк устози Набижон Ҳайдаров билан илк танишувни эслади Новости

“Бу киши мактабда нима қиляптилар?” – Одил Аҳмедов футболдаги илк устози Набижон Ҳайдаров билан илк танишувни эслади

Бахтиёр Абдуғафур муаллифлигидаги “Одил Аҳмедов: Орзунинг шонли йўли” китобида футболчининг ёшлигидаги воқеа эсланган.

Одил Аҳмедовнинг футболдаги илк устози бўлган Набижон Ҳайдаров билан биринчи марта қандай танишгани тўғрисидаги ҳикояни тақдим этамиз.

***

Биринчи дарсни ўтдик. Иккинчисини ҳам. Катта танаффус бўлди. Нима қилишни билмай турардим. Қарасам ҳамма ташқарига чиқяпти. Мен ҳам қўшилиб кетдим. Мактаб майдонида қий-чув кўтарганча болалар, улар орасида ёши катталар ҳам бор, футбол ўйнашарди. Мендаги тортинчоқлик, аллақандай ётсираш дарров чекинди. Югуриб бордим. Маҳалламиздаги қўшни болалар мени кўриб дарров имлади.

- Одил ўйнайсанми? Кел, бизга қўшил, одам етишмаяпти.

Дарров қўшилдим. Қизил резина тўпга югурдим. Новчароқ, катта синфдаги бир бола коптокни ҳеч кимга бермай, ҳаммани алдарди. Дарвозага яқин борганда ортига қайтардида, бошқатдан алдашни бошларди. Эрмак қилгандек. Кичкиналигим, унга қараганда кучсизлигимни ҳам унутиб тўпга оёқ қўйиб юборибман. Копток унинг оёғидан узилиб сапчиди. Тўпга биринчи бўлиб мен етиб бордим. Тўпни олиб, югурганча қарама-қарши дарвозага – иккита тош томон учдим. Дарвозабонни – юқори синфдаги яна бир болани доғда қолдириб гол урдим. Жамоамиздагилар хурсанд бўлиб кетишди. Ҳалиги новча боланинг аччиғи келганини юз-кўзидан билдим. У тўпни олди, ҳаммани бирма-бир алдаб чиқишга қасд қилгандек бизга юзланди. Ўзича бир-икки ҳаракат қилган бўлди, финт ишлатди, лекин ёнимга келганда нимадир бўлдию, яна омадим келди: коптокни олиб қўйдим. Яна учдим. Яна гол…

- Ҳой бола, ҳой бола!.. Ҳа, сен, буёққа кел!..

Қирқ беш – эллик ёшлардаги бир киши – тоғам ўйнайдиган жамоа мураббийи майдон четида туриб менга имларди. Чўчидим. Бирор ёмон нарса қилиб қўйдимми, деган ўйга бордим. “Бу киши мактабда нима қиляптилар?” дегич ўй ҳам кўнглимдан оралади. Шимимдан чиқиб кетган кўйлагимни жойига қайтаришга уриниб бордим.

- Биринчи синфга келувдингми?

- Ҳа…

- Кимнинг ўғлисан?

- Олимжон аканинг…

- Э, ўзимизнинг Раҳимжоннинг жиянимисан?

У кишининг ёқимли чеҳраси ва жилмайиб гапиришидан анча дадилландим.

- Мени танийсанми?

- Ҳа, тоғамнинг домлаларисиз…

“Тоғамнинг домласи” кулиб юборди. Бизда, Наманганда, устоз ёки тренер домла дейилади. Кулгани шунга эди.

- Футболни яхши ўйнаркансан. Мактабда домламан, футбол тўгарагимиз бор. Келгин, хўпми? Менда шуғулланасан, тушундингми?

- Хўп, домла…

Бу киши футболдаги илк устозим Набижон Ҳайдаров эди.

Етти ёшда эдим, биринчи синфда ўқирдим…

***

“Одил Аҳмедов: Орзунинг шонли йўли” китобидан


Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика