RU

Последние новости

09:30Русланбек Жиянов: "Иккинчи таймда ўйинимиз очилди"  0 09:02Жиззахдаги стадион "ёнган" учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 08:33Ўртоқлик учрашуви. Ҳусанов майдонга тушган баҳсда "Манчестер Сити" ғалаба қозонди  1 08:04Суперлига. Бугун 16-тур якунланади  1 07:35Лионель Месси жароҳат олди  1 07:05Суперлига. "Бунёдкор" ва "Насаф" сафарда ғалаба қозонди, "Навбаҳор" эса "Динамо" билан дуранг ўйнади  0 06:30Сергей Лушчан: "Омадимиз келиб мағлубиятдан қутулиб қолдик. Жамоанинг 40% йиғиннинг сўнгги кунларида сафимизга келиб қўшилди"  2 03:00Вадим Абрамов: "Агар ўйин натижасини биринчи бўлимдаёқ ҳал қилиб қўйганимизда бундай савол бермаган бўлардингиз"  1 00:26Манише Феликс ҳақида: "Футбол лойиҳаси бўлиб қолди. Шундай клубларда имкониятлар, аммо у ишлашни хоҳламайди"  3 00:06"Интер" ва Нкункунинг агентлари трансфер шартларини муҳокама қилишмоқда  0 23:41Иван Бошкович: "Бугун нимадир ўхшамади"  0 23:14Суперлига. Пенальтидан тўп киритилмаган ва гол ҳисобга олинмаган ўйинда "Динамо" "Навбаҳор" билан жанговар дурангга имзо чекди  112 23:05Рўзиқул Бердиев: "Қарши ҳужум режасини туздик ва бу ўз мевасини берди"  8 22:50Виталий Левченко: "Катта устунликка эришиб якунда мағлуб бўлиш жуда аламли"  18 22:17Илёс Зейтуллаев: "Стадиондаги муҳит учун мухлисларга раҳмат айтаман"  4

Бу ҳикоя ҳали тугамади (фотомақола) Новости

Бу ҳикоя ҳали тугамади (фотомақола)

Ўзбекистон мезбонлик қилган катта турнир ортда қолди.

Қуйида Тимур Кападзе бошчилигидаги йигитларимизнинг мусобақадаги иштирокига назар соламиз.

   Суратлар муаллифи: Толибжон Қосимов, Жаҳонгир Файзуллаев

Олимпиячиларимизнинг якуний таркиби 28 май оқшомида эълон қилинди. "Нижний Новгород" ҳимоячиси ИброҳимҲалил Йўлдошев кичик жароҳати туфайли турнирни ўтказиб юборадиган бўлди.

Осиё Кубогининг очилиш маросими "Пахтакор" стадионида ўтказилди.

Биринчи ўйинда Туркманистон мағлуб қилинди.

Учрашув тақдирини "Нефтчи" ҳужумчиси Улуғбек Ҳошимовнинг ягона голи ҳал қилди.

Йигитларимиз 2-турда дастлабкисидан фарқли равишда голлар шоусини уюштиришди.

Қатар дарвозасига жавобсиз 6 та гол урган "оқ бўрилар" барчани жим бўлишга мажбур қилишди.

Ўзбекистон 2-турдаёқ гуруҳда биринчи ўринни нақд қилди.

Голлар бу марҳум олимпиячимиз Диёр Раҳимқуловнинг хотирасига бағишланди.

3-тур Қаршида ўтди. 

Мазкур баҳсда куч тежаган жамоамиз дуранг билан кифояланди.

Бизни енголмаган форслар эса гуруҳда қолиб кетди.

Плей-оффда бизни ироқликлар кутиб турарди.

Чорак финалдан олдин Иброҳим Ибрагимов ("Металлург") сафдан чиққан бўлса...

... учрашув аввалидаги қўполлик учун Абдувоҳид Неъматов ("Насаф") ҳам турнир охирига қадар четлатилди.

Шу куни барчаси рақиб фойдасига ишлаётган эди. Бироқ, бизнинг қоракўзлар ирода кўрсатишди.

Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Ироқни пенальтилар сериясида мағлуб қилди.

Жамоамиз ярим финалга мухлисларсиз йўл олди. ОФК "Пахтакор"да "тошбўрон" намойиш қилган ишқибозларни бир ўйинга четлатди.

Лекин чинакам ишқибозлар жамоамизни Япония билан ўйин чоғида ҳам ёлғизлатиб қўйишмади. "Бунёдкор" стадиони автотураргоҳида ўрнатилган монитор қаршисида 20 мингга яқин мухлис тўпланди

Учрашув ҳам Ўзбекистон фойдасига ҳал бўлди.

Жалолиддинов билан Норчаевнинг голлари бизни финалга олиб чиқди.

Турнирнинг сўнгги баҳсига ҳам "Бунёдкор" мезбонлик қилди.

Афсуски, саудияликларнинг таркиби биздан каттароқ, биздан тажрибалироқ ва кучлироқ эди. Кубокка яқин келдик, аммо зафар яна уларнинг томонида бўлди.

Финалда ютқазиб қўйган жамоани минглаб мухлислар тик турганча олқишлашди. Чунки улар билишади. Бу ҳали бошланиши. Бу мураббий, бу футболчилар ўзбек футболига ҳали каттароқ совринларни ютиб беришади. Миллионлаб юртдошларимизни шунга ишонтира олган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ва "Олимпик" клуби таркибидаги барчага ташаккур айтамиз.

Жасур Жалолиддинов мағлубиятдан кейин ўзбеклиги билан фахрланишини айтиб, катта ғалабаларга ваъда берди. Бугун бир нарса маълум бўлди. Халқ ҳам сизлар билан фахрланади...

Ҳали ҳаммаси олдинда. Бу ҳикоянинг давоми, албатта, бўлади. Ҳозирча Кападзе ва унинг шогирдларига раҳмат айтиш билан чекланамиз...

муаллифнинг телеграмдаги каналига обуна бўлинг → "Футбол анализи"

Автор :
Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика