RU

Последние новости

17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  1 17:00Суперлига. "Динамо" – "Андижон" (матнли трансляция)  12 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  3 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   11 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  6 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  4 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  18 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  19 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  33

BREAKING NEWS. Россия клуби Жасур Жалолиддиновни деярли 1 миллион еврога сотиб олмоқчи Новости

BREAKING NEWS. Россия клуби Жасур Жалолиддиновни деярли 1 миллион еврога сотиб олмоқчи

Championat.asia сайти маълумотига кўра, Москванинг "Локомотив" клуби "Бунёдкор" ҳамда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жасур Жалолиддиновга жиддий қизиқиб қолган.

Ушбу трансфер 900 минг еврога баҳоланмоқда. Маълумот учун, футболчининг агенти машҳур футбол функционери Юрий Белоус ҳисобланади. Эътиборлиси сўнгги кунларда кўплаб рус сайтлари Белоус "Локомотив" клуби спорт директори бўлиши ҳақида ёзишмоқда.

Юрий Белоус Футбол Маркет компанияси директори лавозимида ишлаб келади. Шунингдек, маълум вақт "Ростов" клуби бош директори, "Локомотив" клубида вице-президент ҳамда "Москва" ва "Торпедо" жамоаларида раҳбарлик қилган. Айни дамда эса футбол агенти сифатида фаолият кўрсатмоқда. Белоус ўзбек футболига бегона эмас. У Вадим Абрамов билан яхши муносабатда. Агент 2019 йил ноябрь ойида Тошкентга ташриф буюрган ва Ўзбекистон - Қирғизистон учрашувини стадиондан кузатган эди.

Эслатиб ўтамиз, Жасур Жалолиддинов май ойида 18 ёшга тўлди. У ўтган йил сўнггида Италиянинг Филиппо Индзаги бошчилигидаги "Беневенто" клуби машғулотларида қатнашиб қайтган эди.


Рейтинг: +69   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика