UZ

Сўнгги янгиликлар

16:57Фати "Реал" сафида дебют қилиши мумкин  2 16:29"Барселона" президенти лавозимига номзодлар маълум  2 16:01Витинья кимларни энг кучли ярим ҳимоячилар деб билади?  10 15:33"Роналду эффекти": "Альмерия" Испаниянинг энг оммабоп клублари қаторига кирди  5 15:08Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Хитойга йирик ҳисобда таслим бўлди  14 14:50"Атлетико" тарбияланувчиси — "Челси" трансфер нишони  0 14:27"Бухоро" "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  3 14:12"Хоффенхайм" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  1 13:47Иньеста ЖЧ-2026 иштирокчи терма жамоасида иш бошлади  1 13:21"Бухоро" 15 йилдан сўнг мавсумни кетма-кет икки ғалаба билан бошлади  7 12:52Анзур Исмоилов 2003 йилдан буён Суперлигада гол урган энг ёши катта футболчига айланди  2 12:29"Интер Майами" янги стадиони очилиш санасини эълон қилди  1 12:04Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. КХДР Бангладешга 5 та гол урди  2 11:42Беллингем тикланишни тезлатиш учун Лондонга кетди  0 11:19"Сурхон" "Нефтчи"га қарши нега ёш футболчилар билан ўйнади?!  9

Ўзбекистон — Қирғизистон учрашувига "Ростов"нинг собиқ раҳбари, айни пайтда агентлик билан шуғулланаётган Юрий Белоус ташриф буюрди ва ўзбек футболчисини кузатди Янгиликлар

Ўзбекистон — Қирғизистон учрашувига "Ростов"нинг собиқ раҳбари, айни пайтда агентлик билан шуғулланаётган Юрий Белоус ташриф буюрди ва ўзбек футболчисини кузатди

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон ҳамда Қирғизистон ўртасидаги ўртоқлик ўйинида россиялик агент ташриф буюрди.

Маълумотларга кўра, россиялик агент Юрий Белоус мазкур ўйинда терма жамоамиз сафида ҳаракат қилган "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Хуршид Ғиёсовнинг ҳаракатларини кузатган.

Юрий Белоуснинг фейсбукдаги саҳифасида терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов ҳамда собиқ терма жамоалар маркази бошлиғи Асқар Толибжонов билан юклаган сурати ҳам мавжуд. 

Юрий Белоус Футбол Маркет компанияси директори лавозимида ишлаб келади. Шунингдек, маълум вақт "Ростов" клуби бош директори, "Локомотив" клубида вице-президент ҳамда "Москва" ва "Торпедо" жамоаларида раҳбарлик қилган. Айни дамда эса футбол агенти сифатида фаолият кўрсатмоқда.

Агарда Юрий Белоусга Хуршид Ғиёсовнинг ҳаракатлари маъқул келган бўлса, унда Ғиёсов тез орада Россия клубларида пайдо бўлиб қолиш эҳтимоли мавжуд.

Қайд этиш керакки, Хуршид Ғиёсов Қирғизистонга қарши ўйинда бошланғич таркибда ўйнади ва учрашувнинг 70-дақиқасида захирага олинди.

Рейтинг: +38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика