Бразилия ТЖда майдонга тушмаган икки футболчи Россия фуқаролигини олишга яқин
18 сен 2022 08:35
Новости
Бразилия ТЖда майдонга тушмаган икки футболчи Россия фуқаролигини олишга яқин
Бу ҳақда россиялик инсайдер Иван Карпов хабар бермоқда.
Унга кўра, “Зенит”нинг икки легионери Малком ҳамда Клаудиньо Россия паспортини олиш учун ҳаракатларни бошлаган.
Ярим ҳимоячилар шу орқали Россияда солиқлар учун камроқ маблағ сарфлашни режалаштирмоқда. 25 ёшли Малком ҳамда унинг тенгдоши бўлган Клаудиньо Бразилия ТЖда ўйнашмаган. Аммо иккиси 2020 йилги Олимпиадада олтин медалларни қўлга киритишган.
Малком 2019 йил, Клаудиньо эса 2021 йилдан бери петербургликлар шарафини ҳимоя қилмоқда.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии