RU

Последние новости

22:11Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"  0 22:06Суперлига. "Сўғдиёна" "Динамо"га қарши ўйинда 102-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди   44 21:38Суарес фаолиятини Месси билан бирга якунламоқчи  1 20:55Суперлига. Ғузорда дарвозаларга 6 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  69 20:47"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттиради  1 20:21"Нюкасл" 40 млн фунтга ҳужумчи сотиб олмоқчи  0 19:52Ёшлигидан пулга қизиққан Мемфис, 44 ёшни қаршилаган Сиссе ва бошқалар. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  1 19:45Саудия Арабистони Суперкубоги. "Ал Аҳли" йирик ғалабага эришиб, финалга чиқди  3 19:39Пролига 13-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 19:25"Сўғдиёна" - "Динамо". Таркиблар билан танишинг  6 18:42Opta А Серияда қайси жамоада чемпион бўлиш эҳтимоли катта эканлигини маълум қилди  1 17:50Эшитдик-да! Португалия терма жамоаси собиқ устози Ўзбекистон МТЖда иш бошлаши мумкин   69 17:32Эшитдик-да! CAFA мусобақаси қайси стадионларда ўтказилиши маълум  22 16:47"Арсенал" кутилмаганда Хавертц ўрнига футболчи излашни бошлади  1 16:45Тимур Кападзенинг боши нега оғримоқда?  12

Бранко Иванкович: "Ўзбекистон бугун Ўмоннинг заиф томонларини топди ва улардан фойдаланди" Новости

Бранко Иванкович: "Ўзбекистон бугун Ўмоннинг заиф томонларини топди ва улардан фойдаланди"

Ўмон терма жамоаси бош мураббийи Бранко Иванкович Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида қатнашди.

- Бугунги ўйин ҳақидаги фикрларингиз?

- Ўзбекистон терма жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бугун улар ғалабага лойиқ эди. Ўзбекистон бугун биздан анча яхши ўйнади. Кейинги учрашувга тайёргарликни бошлаймиз. Тожикистон билан кечагидан учрашувга яхшироқ тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз.

-  Бугунги ўйинга қандай режа тайёрлаган эдингиз ва нега режангиз ўхшамади?

- Шунчаки рақиб биздан кучлироқ эди. Рақиб биздан ҳар жабҳада яхши ўйнади ва шу сабаб мағлуб бўлдик.

- Ўмон терма жамоаси бир неча йил аввал Ўзбекистонга қарши анча яхши курашганди. Бугун эса бундай бўлмади. Бунга сабаб нима ва кейинги ўйинлар ҳақида фикрларингизни айтиб ўтсангиз?

- Албатта бир неча йиллар илгари, терма жамоамиз кучлироқ эди. Бизнинг миллий чемпионатимиз тугаб бўлди ва футболчилар таътилда, Ўзбекистонда эса миллий чемпионат энди қизғин паллага кирди. Асосий сабаб шу деб ўйлайман. Кейинги учрашувларга яхшироқ тайёргарлик қиламиз.

- Ўзбекистон терма жамоасининг Осиёдаги ўрни ҳақида фикрингиз. Терма жамоамиз Осиёда 6-ўринга лойиқми?

- Жамоангиз ривожланиб келмоқда. Ўзбекистон терма жамоасининг сўнгги ўйинлари Венесуэла, Боливия, Россия каби кучли терма жамоаларга қарши учрашувларда иштирок этди. Терма жамоангиз тўғри йўлда. Осиёдаги Ўзбекистоннинг даражасига келадиган бўлсак, Ўзбекистондан ҳар нарсани кутиш мумкин.

- Ўмоннинг бугунги таркибидаги футболчилари асосан бир жамоадан, у жамоа "Ас-Сиб". "Ас-Сиб" жамоаси ОЧЛ иштирокчиси. "Ас-сиб" жамоасидан нега кўпроқ футболчиларни терма жамоага жалб этмадингиз?

- Биз энг яхши ўйинчиларни терма жамоага чақирганмиз. Биринчи ўйинимиз омадсиз бўлди. Биз сўнги учрашувларда кучли жамоаларга қарши ўйнадик. Масалан, Австралияга 3:1 ҳисобида ютқаздик, бугун эса 3:0. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Ўмоннинг заиф томонларини топди ва улардан фойдаланди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика