RU

Последние новости

01:17"Наполи" ёзда трансферлар учун 230 миллион ажратмоқчи  0 00:51Лукаку А Сериянинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин  0 00:34Левандовски, Шченсни, Милик — Польша Евро-2024 учун кенгайтирилган таркибини эълон қилди  0 00:10БАА Про лигаси. Ғаниев голли узатмаси билан "Шабаб Ал Аҳли"нинг йирик ҳисобдаги ғалабасига ҳисса қўшди  0 00:00Европа Конференциялар лигаси. Финал. "Олимпиакос" — "Фиорентина" (онлайн ҳисоб)  1 23:40Германиядаги стадион майсаси остидан 2-жаҳон урушидаги бомба топилди  3 23:23Шароф Муҳиддинов: "Пахтакор"нинг голидан кейин яхшилана бошладик"  5 23:06Абдувоҳид Неъматов "Пахтакор" дарвозабони унга нима дегани ва Ҳамралиевнинг тўпни қайси томонга тепиши кераклигини айтгани ҳақида гапирди  14 22:51Рўзиқул Бердиев: "Жамоамиз яхши ўйин кўрсатиши учун гол ўтказиб юбориш шарт эди. Баъзида бу фойда келтиради"  19 22:42Максим Шацких: "Мен пенальтилар сериясига тайёрланадиган мураббийлар тоифасидан эмасман"  29 22:25"Насаф" — 2024 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! (Тақдирлаш маросими)  6 21:40Ўзбекистон Суперкубоги-2024. Пахтакор - Насаф 1:1 (Пенальтилар серияси 3:4). Highlights  25 21:30Компани "'Бавария' — халқаро футбол институти"  5 21:17"Насаф" — Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  259 20:48ПСЖнинг Мбаппедан 80 млн евро қарзи бор, клуб буни тўлашдан бош тортди  5

Бобур Зуҳриддинов: “Машъал"ни рўйхатдан чиқаришга шошмай туринг" Новости

Бобур Зуҳриддинов: “Машъал"ни рўйхатдан чиқаришга шошмай туринг"

Про-лиганинг 2-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Машъал" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Бобур Зуҳриддинов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- "Қўқон-1912" жамоасини ғалаба билан табриклаймиз. Жанговор ўйин бўлди. Баъзи вазиятларда мезбонлар, айрим холатларда биз устунликка эга бўлдик. Бу ўйинда дуранг бўлиши ёки биз ҳам ютишимиз мумкин эди. "Қўқон-1912"да Санъат Шихов "Сеҳрли таёқча" ролида бўлди, биз буни ҳисобга олмаган эканмиз. 

- Ўйин бошланишидаги мажбурий ўзгариш режаларингизга таъсир кўрсатдими?

- Албатта, таъсир кўрсатди. Биз "Қўқон-1912"га қарши жиддий ҳозирлик кўргандик. Уларнинг "Шўртан"га қарши ўйинини кўриб, ожиз нуқталарини аниқлашга урингандик. Мажбурий ўзгариш қисман бўлса ҳам режамизга таъсир кўрсатди.

- Машҳур Муҳаммаджоновнинг ўйинига эътирозингиз борми?

- Машҳур Муҳаммаджонов ўйинга тайёр эмасди деб айта олмайман. Ботир Носиров дарвозабонлар билан жуда яхши иш олиб боради. Биз бугун дарвозабоннинг хатоси эвазига мағлуб бўлганимиз йўқ. 

- "Динамо"га қарши ўйин билан солиштирсак, таркибда 5 та ўзгариш бўлган. Ҳозирда жамоанинг оптимал таркиби танлаб олингани йўқми?

- Ўтган ўйинда биз 3 та тўп ўтказдик. Шу боисдан ҳам ўз даражасида ўйнай олмаганларни алмаштирдик. Ҳозир 80 фоиз оптимал таркиб аниқ. Кичик ўзгаришлар бўлиб турибди.

Бу йил ҳеч бир жамоани Суперлига йўлида фаворит деб айта олмайман. Кураш қизғин кечади. Иштирокчи жамоалардан 70 фоизини асосий рақиб сифатида биламан. 

Қизил карточкадан кейин ҳимоявий футбол ўйнамадик. Аксинча, ҳужумкорликни оширдик. Чунки 1:0 ҳисобида ютқазаётгандик, йўқотадиганимиз йўқ эди, шу боис олдинга бордик.

Алоҳида айтиб қўйиш жоиз, сиз "Машъал"ни ҳозир рўйхатдан чиқариб қўйманг туринг. Чунки олдинда ўйинлар кўп, кураш эндигина бошланди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика