RU

Последние новости

12:09Қайси терма жамоалар ЖЧ-2026 иштирокчисига айланиб улгуришди?  0 11:36Марокаш Германия ва Испания ўрнатган жаҳон рекордини янгилади   1 10:52Ван Бастен ван Дейк ҳақида: "У дунёнинг энг яхши ҳимоячиси бўлиши мумкин, лекин етакчи эмас"  2 10:23Пролига. 17-тур ҳакамлари маълум  0 10:10Ўртоқлик учрашуви. Аргентина йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Мессидан иккита ассист  5 09:54МЮ 33 ёшли Каземиро билан шартномани узайтириши мумкин, фақат бир шарт билан  0 09:25"Локомотив" стадионига чим ётқизиш ишлари бошланди  4 08:56"Манчестер Сити" Германия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Реал" билан курашиши мумкин  0 08:27ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган Саудия Арабистони термаси футболчилари катта миқдорда бонус олишади  6 07:58Миср - Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг санаси маълум  10 07:30ЖЧ-2026 саралаш. Африка қитъасидан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган барча терма жамоалар номи маълум  7 02:56Африкадан яна икки терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  3 02:05ЖЧ саралаши. Италия, Испания ва Туркиядан йирик ғалаба. Португалия ва Венгрия дуранг қайд этишди, Роналдудан дубль  4 01:52Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Инглизлар Европада биринчи бўлишди  1 01:40Саудия Арабистони Ироққа қарши ғалабага тенг дуранг қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  9

Рўзиқул Бердиев: "Жамоамиз яхши ўйин кўрсатиши учун гол ўтказиб юбориш шарт эди. Баъзида бу фойда келтиради" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Жамоамиз яхши ўйин кўрсатиши учун гол ўтказиб юбориш шарт эди. Баъзида бу фойда келтиради"

Ўзбекистон Суперкубогида "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- Барчага хайрли кеч. Пенальтилар серияси "Насаф" тарихида биринчи марта бўлди, менимча. Бу ўйинга ўзига яраша кўрк берди. Ўйлайманки, мухлислар ҳам хурсанд бўлишди. Биринчи бўлим охири ва иккинчи бўлим бошида яхши ўйин кўрсата олмадик. Гол ўтказгач, жамоада иштиёқ ва хоҳиш ошди. Серияда омадимиз кулиб боқди. Йигитларга ва Абдувоҳидга раҳмат айтамиз. Ғалаба билан мухлисларни табриклаймиз!

- "Насаф" яхши ўйин кўрсата бошлаши учун гол ўтказиб юбориши шартмиди? Унгача ҳужумкор ўйин кўрсатса бўлмасмиди?

- Шарт эди. Баъзида гол ўтказиб юбориш ҳам фойда беради. Голдан кейин жамоамиз бошқача ўйнай бошлади ва ўйин сифати ҳам ошди. Биз гол урмасак, пенальтилар серияси бўлмаслигини билардик. Иккинчи тайм ўртасидан бошлаб ҳақиқий ўйинимизни намойиш эта бошладик. Биз фақат ғалабадан эмас, охиригача кураша олганимиздан хурсандмиз.

- Тўпсиз ҳаракат бўйича "Пахтакор" устунроқ кўринди. Агар уларнинг асосий футболчилари сафда бўлганида жамоангизга қийин бўларди...

- Гапингизга қисман қўшиламин. Ҳозирги футболда натижага эришиш учун қаердадир тўпсиз ўйнаш ва уни рақибга берган ҳолда ўйин кўрсатиш ҳам фойда келтиради. Биз "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам тўпга эгалик қилишини билардик. Бу бўйича йигитлар билан келишиб олгандик. Қарши ҳужумлар борасида ҳам режаларимиз бор эди, аммо ўхшамади. Бир нечта ўзгаришлар қилиш режамизда бор эди. 

- Сизнинг қўл остингиздаги "Насаф" янги ўйинчиларни кашф этиб боради. Жорий йил бирорта ярқ этган ёшларни кўрмаяпмиз. Наҳотки, академияда бундай ўйинчи йўқ...

- Биз олдимизга улкан режаларни қўйганимиздан кейин озгина тизимни ўзгартирдик. Раҳбарият бизга катта талабларни қўйди. Юқорида юриш, ОЧЛда ўйнаш учун тажрибали футболчиларга суянишимиз керак эди. Шунинг учун тажрибали футболчиларни жалб қилдим. Биз очко йўқотиш ёки бугунгидек финалларда ютқазишга ҳаққимиз йўқ. Шунинг учун ёш футболчиларни тушириб, таваккал қила олмаймиз. Агар Муҳаммадиев жароҳат олиб қолганида Шерзод Насруллаевни унинг ўрнига қўярдик ва қанотимиз яхши ишламай қоларди.

- Сўнгги матбуот анжуманларида янги футболчилардан кўнглим тўлмаяпти дедингиз. Масалан, Да Сильва ва Абдухолиқов бобида. Бугун уларни захирадан туширдингиз...

- Жигаури ва Марушич фаоллик кўрсатмагани учун Дa Сильва ва Абдухолиқовга имконият бердик. Йигитларга ҳар доим айтганмиз рақобатга жиддий қарашларини. Бугунги ўйиндан келиб чиқиб, кейинги ўйинда асосий таркибдан ким жой олишини ўйлаб кўрамиз.  

- Натижа биринчи ўринда деб айтдингиз. Ўйинга тайёрланган таркибдан келиб чиқсак, "Насаф" тез гол уриб олса, 5 кишилик ҳимоядан фойдаланмоқчимидингиз? 

- Ҳа, машғулотларда 5 нафар ҳимоячи билан ўйнаш режасини синаб кўргандик. Бугун 4-3-3 схемасида ўйнашга қарор қилдик.

- "Насаф" биринчи даврадан кейин легиoнерлардан воз кечади, деган хабарлар тарқалди...

- Билмадим. Мен бундай хабарларга эътибор қилмайман. Ҳали бу бўйича ҳеч қандай ахборотга эга эмасмиз.


Матбуот анжумани сўнгида Championat.asia бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев яқинда Ҳусайн Норчаевнинг дўпписи аукционга қўйилиб, ундан тушган пуллар болалар шифохонасига хайрия қилингани ҳақида таъкидлади ва Абдувоҳид Неъматовдан формасини навбатдаги аукцион учун ажратишини сўради. Футболчи бу ғояни қўллаб-қувватлади, сўнгра журналистлар уни олқишлади.

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика