RU

Последние новости

20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:38"Ливерпуль" Исакни қўлга киритиш йўлидаги ҳаракатини тўхтатмаяпти  3 19:10Туанзебе "Манчестер Юнайтед"ни судга берди  0 18:42"Милан" таркибни швейцариялик ҳужумни билан тўлдирмоқчи   0 18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  2 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  15 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   11 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  2 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  9 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  4 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1

Биринчи лига. "Динамо" сафарда "Орол"ни мағлуб этди Новости

Биринчи лига. "Динамо" сафарда "Орол"ни мағлуб этди

Биринчи Лига 6-тури доирасида Нукусда маҳаллий «Орол» жамоасига қарши саф тортган «Динамо» жамоаси шиддатли кечган баҳсда сафардан ғалаба билан қайтди.

Ўйиндан аввал жамоа жамоа бош менежери Илҳом Шарипов айтганидек, Нукусдаги сунъий қопламали майдондаги ўйин «Динамо» учун жиддий синов бўлди. Қувонарлиси, вакилларимиз бу синовдан муваффақиятли ўтишди.

Ўйиннинг дастлабки ўн дақиқалиги майдонга мослашиш учун кетган бўлса, сўнг ҳар икки жамоа ҳам ҳужумкор руҳда тўп сурди. Бу таблодаги ҳисобнинг очилишига сабаб бўлди – ёш ҳужумчи Амиржон Сафаров мавсумдаги учинчи голини уриб жамоасини олдинга олиб чиқди – 0:1.

Голдан сўнг мезбонлар ҳам вазиятни ўнглаш истагида бўлишди ва натижада танаффусга жамоалар 1:1 ҳисобида чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим ҳам «Динамо» ҳужумлари остида бошланди. Яримҳимоячи Омаджон Тайлоқовнинг кучли зарбасидан сўнг ҳисоб ўзгарди – 1:2.

«Динамо»чилар яна ҳисобда олдинга чиқиб олишгач, ушбу натижани сақлашга уринишди ва бунинг эвазига жазоланишди – қорақалпоғистонликлар бу сафар ҳам мувозанатни тиклашди – 2:2.

Бу пайтда учрашув якунланишига оз вақт қолган, стадиондаги мухлислар эса баҳс жанговар дуранг натижаси билан тугашини кутишаётганди. Аммо бу натижа Самарқанд жамоасини қониқтирмаслиги аниқ эди. Шу боис «Кўҳна шаҳарликлар» ўйиннинг сўнгги дақиқасига қадар ҳужумкорликдан тўхташмади.

«Интилганга толе ёр» деганларидек, «Динамо» футболчиларининг бу интилишлари зоя кетмади. Ҳакам томонидан қўшиб берилган сўнгги 90+4-дақиқада самарқандлик ёш ҳимоячи Бунёд Исроиловнинг мавсумдаги илк голи «Динамо»га сафардан муҳим ғалаба билан қайтишини таъминлади, 2:3.

Эътиборлиси, мавсумнинг иккита турини очко йўқотиш билан бошлаган «динамочилар», кетма-кет 4 та турни ғалаба билан якунлашди.

Навбатдаги учрашувда «Динамо» 5 май куни «Пахтакор-2» жамоасини қабул қилади.

Биринчи Лига. 6-тур.

29 апрель (жума)

«Орол» – «Динамо» - 2:3

Ҳакамлар:
К. Расулов (Қарши), Н. Болтаев (Навоий), С. Саттаров (Қарши)

Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).

Голлар: И.Сейтназаров 40, Р.Мусаев 80 - Амиржон Сафаров 14, Омаджон Тайлоқов 65, Бунёд Исроилов 90+4.

«Орол»: Шаропат Бекимбетов, Шариёр Каримбоев, Навруз Хаипов, Самат Полвонов, Темур Турдиев, Пулат Уразбоев, Расул Мусаев, Максуд Калназаров, Ринат Шулманов, Ислом Сейтназаров, Кайрат Жазизов.

Захира: Жаксибой Алламберганов, Саламат Отамуротов, Фаррух Ниёзимбетов, Ойбек Рузимов, Алберт Сиддиков, Курдиёр Эралиев, Ислом Усмаддинов.

«Динамо»: Михаил Наумов, Акмал Бозоров, Бунёд Исроилов, Алексей Николаев, Фирдавс Абдусалимов, Омад Тайлоқов, Жасур Азимов, Саиджамол Давлатжонов, Достон Ибрагимов, Алишер Холиқов, Амиржон Сафаров.

Захира: Шухрат Муродов, Миркомил Локаев, Лазиз Нуриддинов, Ислом Шарипов, Темур Шарипов, Жонибек Кўчимов, Виктор Клишин.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика