Биласизми? "Сўғдиёна" чемпиондан камроқ мағлубиятга учради
29 ноя 2021 10:09
Новости
Тошкентнинг "Пахтакор" клуби 60 очко тўплаб чемпион бўлди. "Шерлар" 19та ғалаба, 3та дуранг ва 4та мағлубият қайд этишди.
Эътиборлиси иккинчи ўринни эгаллаган "Сўғдиёна" мавсум давомида чемпиондан камроқ мағлуб бўлган: 12та ғалаба, 11та дуранг ва 3та мағлубият. Бундан ташқари ўзаро ўйинларда ҳам Жиззах клуби "Шерлар"дан устун: Тошкентда 0:0, Жиззахда 1:0.
Иккинчи ўриндаги жамоада чемпиондан камроқ бўлиши сўнгги бор 2015 йилги мавсумда кузатилган экан. Ўшанда вице-чемпион "Локомотив" 2та мағлубият қайд этган, чемпион "Пахтакор" эса 3 бор ютқазган.

Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии