RU

Последние новости

16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  0 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  0 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  2 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  2 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  4 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  4 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2

Бахтиёр Ашурматов: "Қўқонлик мухлислар футболни тушунишларига яна бир бор амин бўлдим" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Қўқонлик мухлислар футболни тушунишларига яна бир бор амин бўлдим"

Coca-Coca Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - АГМК (2:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманида иштирок этди.





Ўйин ҳақида

- Гапнинг очиғи, бугун дуранг бўлганига қарамасдан мавсумнинг энг қизиқарли учрашувларидан бири гувоҳи бўлдик. Бугунги ўйинда ҳар икки жамоа ғалаба қозониши мумкин эди. Жамоалар бир-бирига муносиб ўйин кўрсатди. Бу ўйиндан сўнг яна бир бор амин бўлдим, қўқонлик мухлислар футболни жуда яхши тушунишади. Тўғри, ўзимизнинг майдонда улар биздан ғалаба кутишганди. Лекин йигитлар охиригача курашишгани учун улар бизни қўллаб-қувватлашди. Мавсум давомида кўрсатилган эътибор учун мухлисларимизга жамоамиз номидан миннатдорчилик билдирамиз. Кейинги йилга насиб қилса бундан-да жанговор ва юқори ўрин учун курашадиган жамоа тузамиз. Бугунги ўйиннинг дастлабки 15 дақиқаликни бўш ўтказдик. Шу сабаб рақиб гол уриб ҳисобда олдинга чиқиб олди. Ундан кейинги дақиқаларда жамоа берилган кўрсатмаларни яхши бажарди, шу сабаб йигитларга миннатдорчилик билдираман. Жароҳатлар ва карточкалар кўпайиб кетди. "Навбаҳор" билан ўйинда Ойбек Рустамов карточкалари сабаб иштирок эта олмайди. 


- АГМК бугун ғалаба қозонса 2-ўринни қўлга киритиши мумкин эди. Бугун меҳмонларга ғалаба учун нима етишмади деб ўйлайсиз?

- Мен Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги АГМК ўйинини таҳлил қилмоқчи эмасман. Ўйин давомида мағлубиятга учраб туриб якунда дуранга эришганимиз балки қониқарли кўриниши мумкин. Бугун ҳар икки жамоага ғалаба жуда зарур эди. Бугун жамоалар вақт чўзишгани йўқ ва охиригача курашишди. Бугунги ўйиндаги натижамиз чемпионатдаги интригани сақлаб қолди.


- "Қўқон-1912" жамоасининг мавсум давомида кўрсатган ўйинлари борасидаги фикрингиз қандай?

- Биз меҳмонда уйдаги ўйинлардан кўра яхшироқ натижаларни кўрсатдик. Афсуски, ўз майдонимиздаги ўйинларда кўп очко йўқотдик. Масалан "Қизилқум" ва "Бунёдкор"га қарши ўйинларда устунликни бой берганимиз йўқ эди. Юқори ўринлар учун курашишни мақсад қилсак, ҳар бир чизиқда рақобатни кучайтиришимиз керак.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика