RU

Последние новости

06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  5 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  11 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  37 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5

"Барселона" Депайни "Интер" футболчисига алмаштиришга яқин Новости

"Барселона" Депайни "Интер" футболчисига алмаштиришга яқин

"Барселона" футболчиси Мемфис Депай ўзига янги клуб излаяпти.

Испаниянинг "Барселона" ва Италиянинг "Интер" клублари ўзаро футболчи алмашиш борасида келишувга эришиш арафасида турибди. Унга кўра, "кўк-анорранглилар" форварди Мемфис Депай "Интер" аъзоси Хоакин Корреа ўрнига Милан клубига йўл олади. 



Нидерландиялик футболчи ушбу мавсумда жамоасида етарлича ўйин амалиётига эга бўла олмаётгани боис қишки трансферлар ойнасида бошқа жамоага кўчиб ўтмоқчи эди. У жорий мавсумда Ла Лигада бор-йўғи 116 дақиқа ўйнади. Жоау Феликсни "Челси"га ижара асосида берган "Атлетико" Депайга қизиқаётгани маълум қилинган эди. Рақиблар ўртасида икки футболчини ўзаро айирбошлаш варианти муҳокама қилинган эди. Бироқ ҳеч қандай амалий юриш амалга оширилмади.

"Барса" ва "Интер" ўртасида келишув Депай А Серияга кўчишга розилик билдирсагина содир бўлиши мумкин. Баъзи манбалар Мемфис Каталонияни тарк этса ҳам Испанияда қолишни исташини билдирганини айтмоқда. 2021 йилда "Лион"дан текинга "Барселона"га келиб қўшилган ҳужумчи "Атлетико"га ўтишни хоҳлаётган кўринади. Клуб уни кўндира олса, футболчи мавсумнинг қолган қисмини Италияда давом эттиради.

Мемфис Депай 2022/23 йилги мавсум Ла Лигада 2 та ўйинда 1 та гол урди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика