Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"
13 ноя 2025 20:28
Новости
Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"
"У жамоага ўтиш жуда катта хато бўлганди.
Ўша пайтда менинг "Барселона" билан ишларим ёмон тарафга кетаётганди. Талончилик қурбони бўлдим, "Барселона"да эса ёки мени ёки Депайни сотиб юборишлари керак эди. Мендаги ягона таклиф "Челси"дан бўлаётганди. Ўшанда мен: "Майли, фақатгина оилам учун "Челси"га ўтаман", дегандим.
Лондондаги барча ишларим яхши кетишига ишондим, чунки "Арсенал"дан "Челси"га ўтган Оливье Жируда муаммолар бўлмаганди. Лекин мен учун барчаси бошқача кетди", - деди Обамеянг.
Обамеянг 2022 йил августида талончилик қурбони бўлганди, ўшанда унинг 700 минг евролик мулкини ўғрилашганди. Ўшанда кўчада рафиқаси билан кетаётганида совуқ қурол билан футболчининг жағини синдиришганди.
Габонлик ҳужумчи "Челси"да бир мавсум давомида умумий ҳисобда 21 ўйинда қатнашиб, 3 гол ва 1 ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Комментарии