RU

Последние новости

12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  2 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  3 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  9 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  3 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  20 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  1 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  12 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  2 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  2 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  5 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  15 07:22Бугун ФИНАЛ  13 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1

Баҳром Норсафаров: “Футболчиларимиз бўлажак мусобақага тайёр” Новости

Баҳром Норсафаров: “Футболчиларимиз бўлажак мусобақага тайёр”

Хабарингиз бор, шу йилнинг 1-9 апрель кунлари пойтахтимиз Тошкентда аёллар жамоалари ўртасидаги Токио-2020 Олимпиадаси 2-саралаш босқичидан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтади.

Терма жамоамиз "B" гуруҳида Вьетнам, Иордания ва Гонконг аёллар терма жамоалари билан куч синашади.

Ана шу мусобақадан олдин Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси бош мураббийи Баҳром Норсафаров ЎФА Матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Терма жамоамиз Тошкентда бўлиб ўтадиган Токио-2020 Олимпиадаси 2-саралаш босқичидан ўрин олган учрашувларга тайёр. Биз мазкур мусобақага жиддий тайёргарлик кўрдик. 18-22 март кунлари Жиззахда «Jizzakh women Cup-2019» халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Мазкур мусобақадаги иштирок биз учун жуда катта фойда берди. Айниқса, Қозоғистоннинг “Биик” жамоаси билан бўлиб ўтган ўйинда терма жамоамизнинг имкониятларини синовдан ўтказиб олдик. Бу жамоа аёллар ўртасидаги Европа Чемпионлар лигаси мусобақасида иштирок этадиган кучли жамоа. Таркибида кўплаб легионерлари бор. Гарчи уларга қарши ўйинда мағлубиятга учраган бўлсак-да, бу ўйин бизга катта тажриба бўлиб хизмат қилди. Жамоамизнинг баъзи камчиликларини кўриб олдик. Биз мусобақада ғолиб чиқишни мақсад қилмагандик. Асосий эътибор терма жамоа асосини шакллантиришга қаратилган. Мусобақа давомида турли тактик услубларни синовдан ўтказдик. Баъзи ўйинларда тўлиқ иккинчи таркиб футболчиларни майдонга тушириб, уларнинг ҳам имкониятларини кўриб олдик.

Мусобақадаги ўйинларимизнинг видеоёзувларини таҳлил қилиб бориб, йўл қўйган хато ва камчиликларинимизни тўғирлаб боришга интилдик.

Ўз ўрнида бизга тайёргарлик учун барча шарт-шароитларни яратиб бераётган Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Миллий олимпия қўмитасига миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман. Раҳбарият доимо биз билан боғланиб, хабар олиб турибди. Биз учун керакли бўлган барча нарсалар муҳаё қилинган. Очиғи, аёллар футболига бу қадар катта эътибор қаратилганини олдинлари кўрмаганман. Биз ҳам мана шу эътиборга яраша саралаш баҳсларида муваффақиятли қатнашиб, мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

Гуруҳдаги рақибларга келадиган бўлсак, барчаси кучли рақиблар. Вьетнам терма жамоаси ортиқча таърифга муҳтож эмас. Гонконг ва Иорданияга қарши ўйинлар ҳам осон бўлмаслиги аниқ. Аммо биз барча ўйинда фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.

Ҳозирда рақибларимиз ўйинларини ҳам таҳлил қилиб чиқмоқдамиз. Вьетнам Мьянмага қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказиб, ҳар иккисда ғалаба қозонди. Бу ўйинларни таҳлил қилиш орқали рақибнинг ожиз нуқталарини топишга ҳаракат қиламиз.

Биз 5 ой давомида селекция ишларини олиб бордик. Энг кучли футболчиларни сафга жалб қилдик. Ҳозирда 21 нафар футболчи биз билан машғулотларда иштирок этяпти. Кеча “Чиғатой” футбол мактаби тарбияланувчиларига қарши назорат ўйини ўтказдик. Ҳозирда ЎФА Илмий-техник департаменти раҳбари Шамиль Исеев бошчилигидаги мутахассислар мазкур ўйин видеоёзувини ўрганиб, ҳар бир футболчининг техник-тактик ҳаракатларини таҳлил қилиб чиқишмоқда. Кейин улар менга тўлиқ ҳисоботни топширишади. Шундан келиб чиқиб, таркибдаги футболчиларнинг имкониятлари бўйича яна ҳам аниқроқ хулосага эга бўламиз.

Олдинда бизни муҳим баҳслар кутиб турибди. Ушбу учрашувларда чиройли ўйин кўрсатиб, ижобий натижа қайд этишга ҳамда бизга билдирилаётган ишончни оқлашга ҳаракат қиламиз”, - деди Баҳром Норсафаров.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика