RU

Последние новости

18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  0 18:00ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар (матнли трансляция)  81 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  2 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  3 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  4 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  22

Баҳром Ҳайдаров: "Гол урган жамоа учрашувда ғалабани "илиб" кетарди" Новости

Баҳром Ҳайдаров: "Гол урган жамоа учрашувда ғалабани "илиб" кетарди"

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган “Сурхон” – “Қизилқум” (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров учрашув ҳақида фикр билдирди.




Ўйин ҳақида

- Бугунги ғалаба билан "Сурхон" ишқибозлари ҳамда бутун Сурхондарё аҳлини табриклайман. Оғир ўйин бўлди. Жамоада олиб борилаётган ишлар ўз самарасини бермоқда. "Сурхон" олдинга интилмоқда. Бугун уч очко биз учун жуда муҳим, очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ эди. Кўзланган натижага эришдик. Ўйиндан-ўйинга футболчиларнинг ўзига бўлган ишончи ортиб бормоқда. Жамоага бўлган эътибор ўзгаргани сабабли ҳам натижалар яхшиланмоқда. Ўйинга тўхталадиган бўлсак, иккала жамоа ҳам ғалаба учун майдонга тушганди. Ўйин тенг курашлар остида кечди. Гол урган жамоа учрашувда ғалабани "илиб" кетарди, буни ҳар бир баҳсдан кейин таъкидлаяпман. Ўйлайманки, бу охирги ғалабамиз эмас. Олдинда учта ўйинимиз бор, уларда очко олиб, янада юқорилашга ҳаракат қиламиз.

- Жамоа яна олти кундан сўнг Ўзбекистон кубоги чорак финалида "Бунёдкор"га қарши майдонга тушади. Ушбу ўйиндан кўзланган мақсад қанақа?

- Албатта, ҳар бир ўйинда мағлубият учун майдонга тушмаймиз. "Бунёдкор" кучли рақиб. Ўйлайманки, биз кейинги босқичга чиқа олсак, жамоа учун янги тарих ёзган бўламиз, шу боис ғалаба учун ҳаракат қиламиз.

- "Бунёдкор" билан ўйиндан беш кун ўтгач, "Насаф"га қарши учрашув кутиб турибди. Учрашув эса ОФК кубоги муносабати билан қолдирилди. "Сурхон" учун белгиланган куни ўйин ўтказгани яхшимиди ёки қолдирганими?

- Белгиланган кунда ўйин ўтказганимиз яхши эди, сабаби жамоа ҳозирда яхши формада. "Насаф"ни финалга йўл олгани билан табриклайман. Биз финалда уларга мухлислик қиламиз, ғалаба қозонишини истаймиз. Улар юртимизга қайтиб келишгач, тайёргарлик кўриб, яхши натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика