RU

Последние новости

10:15Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин нима қилишни истаётганини айтди  0 09:27"Барселона" мураббийи клубдаги ҳолат сабабли жамоадан кетмоқчи  3 09:00Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?   28 08:33Роналду ўғлига 300 минг долларлик автомобиль совға қилди   1 08:05Ўзбекистон МТЖ аъзоси муваффақиятли операция қилинди   4 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз ўз юришларини бошлайди  8 03:21ЕЧЛ. "Атлетико" ва "Тоттенхэм"да ғалаба. "Ювентус" яна дуранг ўйнади  2 03:05ЕЧЛ. "Бавария" меҳмонда ПСЖни таслим этди. Диас четлатилди, Дембеле жароҳат олди  15 03:00ЕЧЛ. ​"Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди  177 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" меҳмонда "Ал Садд" устидан ғалаба қозонди, "Ал Иттиҳод" "Шаржа"га умуман имконият қолирмади  0 01:05ЕЧЛ. "Арсенал" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Наполи" ва "Айнтрахт" дуранг қайд этишди  6 01:04Максим Шацких: "Қанақа натижа бўлишини ўйиндан кейин кўрамиз"  5 00:58U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар натижаси билан танишинг  0 00:27Палмер "Барселона"га қарши ўйингача сафга қайтиши мумкин  1 23:42Роналду Жаҳон чемпионитида ғалаба қозонишни орзу қилмаслигини айтди  22

Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди" Новости

Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"

Суперлиганинг 27-туридан ўрин олган "Машъал" - "Қўқон-1912" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Баҳром Ҳайдаров ўз фикрларини билдириб ўтди.


"Турнир жадвалида бир-бирига яқин жамоалар тўқнаш келишди. Ўйлайманки тенг ўйин бўлди. Иккала жамоага ҳам очко жуда зарур эди, шу боис майдонда кўп кураш бўлди. Бошида ўйинни яхши бошладик, назорат қилаётган эдик. Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди. Ҳисобда ортда қолишни бошлагач, жамоамизда асабийлик пайдо бўлди ва оддий вазиятларда совуққонлик етишмади. Бизда ҳам вазиятлар бўлди, Ҳасановда, Дацида. Агар ўша вазиятлардан фойдаланганимизда ўйин бошқача бўларди. Тенг ўйин бўлди. "Машъал"ни ғалаба билан табриклайман", - деди Баҳром Ҳайдаров.
 
- Ҳакамларга нисбатан кўп бор эътироз билдирдингиз. Айнан қайси вазиятларга нисбатан эътироз бўлди?

- Ўйин пайтида барибир қизишиб кетиш бўлади. Ҳасанов йиқилган пайтда пенальти сўрадим. Ҳакам ўз қарорини тушунтирди ва бизда бошқа эътироз бўлмади. Олдимизда 3 та ўйин бор ва насиб қилса олдимизга қўйилган вазифани бажарамиз.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика