RU

Последние новости

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  4 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  2 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  60 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  42 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

Азиз Тўхтабоев: “Ёшлар жуда таъсирчан бўлади...” Новости

Азиз Тўхтабоев: “Ёшлар жуда таъсирчан бўлади...”

Coca Cola суперлига 17-тур доирасидаги «Қўқон-1912» - «Сурхон» учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Қўқон1912” жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчиси Азиз Тўхтабоев қатнашди.

- Ўйинда тезкор гол киритдик. Кейин рақиб футболчилари ҳисобни тенглаштиришди. Бутун ўйин давомида футболчиларимиз борларини бериб ўйнашди. Бунинг учун уларга раҳмат айтаман. Ҳеч бир ғалаба осонликча бўлмайди. Бугунги ғалабамизда мухлисларимизнинг ҳиссаси ҳам катта бўлди. Вазиятлардан фойдаланишда бироз камчиликларимиз бор. 

Ҳужумчиларимизга совуққонлик етишмаяпти. Улар голли вазиятларда бироз шошилиб қолишди. Акс ҳолда бугун ҳисоб йирик кўриниш олиши мумкин эди.

Бугунги ўйинда Авазхон Маматхўжаев ҳар иккала голда ҳам иштирок этди. Унинг келажаги порлоқ деб ўйлайман. Унинг бунданда яхши ўйинлари ҳали олдинда.

Мухлисларимиз ёш футболчиларимизни қўллаб-қувватлашларини тилаб қолардим. Чунки ёшлар жуда таъсирчан бўлади, уларни ҳозир қўллаб турсак ўйинлари янада очилади деб ўйлайман.

Бугун майдонда ўйнаган барча футболчиларимиз яхши ўйнашди. Иккинчи давра арафасида жамоамиз сафига келиб қўшилган ёш футболчилар жамоамизга тезда мослашишди. Улардан ҳали умидимиз катта. Синдаров ҳамда Аҳмадовларнинг ўйини бизни тўлиқ қониқтирмоқда. Жамоамизда ички муҳит айни кунларда жуда ажойиб. Бизни қўллаб турган барча мухлисларимизга бош эгиб таъзим қиламан.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика